• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш чоралари кўрилди

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва тизимдаги корхоналар томонидан 2022—2023 йил куз-қиш мавсумида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш йўналишида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, 24/7 режимда навбатчилик ташкил қилиниб, барча ишлар назоратга олинган.

    Жамиятга қарашли газни қайта ишлаш заводларида 10 та табиий газ таркибидан пропан-бутан аралашмалари ажратиб олиш билан суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қурилмалари мавжуд. Қурилмалар Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда Газли газни қайта ишлаш заводларида жойлашган.

    Куз-қиш мавсумида ишлаб чиқариш объектларини беталафот ва барқарор ишлатиш учун сиқув компрессор станцияларида 13 дона газтурбинали двигателларни таъмирлаш ва 73 та регламент ишлари бажарилди. 223 та газни тайёрлаш ва қайта ишлаш технологик қурилмаларда режали капитал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

    Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида, Муборак газни қайта ишлаш заводидаги 2022 йилнинг ўтган даврида сиқув компрессор станциясининг 2 дона НК-16-18СТД русумли газотурбинали двигателлари «КМПО» АЖда (Россия) капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

    Қурилмалардаги мавжуд турбодетандер агрегатларини барқарор ишлатиш учун «Махсусэнергогаз» АЖ ва Украинанинг «Турбогаз» компанияси мутахассисларини жалб қилган ҳолда техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси 1- навбатидаги технологик ускуналарни техник диагностикадан ўтказиш ишлари бажарилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида режа кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш мақсадида бир қатор тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, уларга кўра Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида лойиҳа асосида ишга туширилган 47 км узунликдаги газ қувурини тўлиқ қувватлар билан ишлатиш ва бошқармада суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни 40-50 тоннага оширишга эришилди.

    Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Шўртан газ кимё мажмуасида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилди.

    Шунинг билан биргаликда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига узлуксиз суюлтирилган газ етказиб бериш учун, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан биргаликда филиалларига суюлтирилган газни юклаб бериш ишлари ташкил этилиб доимий назорат остига олинган.

    Республика истеъмолчиларини куз-қиш мавсумида суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 сентябрдаги 522-сон қарорига мувофиқ «Ҳудудгазтаъминот» АЖга 2022 йил октябрь – 2023 йил март ойларида 314,4 минг тонна, ҳар ойда 52,4 минг тоннадан етказиб бериш жадваллари ишлаб чиқилиб, ушбу жадвал асосида узлуксиз етказиб бериш ишлари амалга оширилмоқда.

    Бугунги кунга қадар «Ўзбекнефтгаз» АЖ тармоқ корхоналари томонидан жорий йил 25-октябр ҳолатига 553,0 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди (режага нисбатан 104,4 фоиз) ва 494,4 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти «Ҳудудгазтаъминот» АЖ орқали аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари учун етказиб берилди (режага нисбатан 100,0 фоиз).

    2022 йил якуни билан 670 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб, шундан аҳоли ва ижтимоий объектларга 616,4 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилади.

    Мавсумда жами 328,2 минг тонна, шундан 2022 йилнинг октябрь—декабрь ойларида 156,9 минг тонна ва 2023 йил январь—март ойларида 171,3 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

    Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва тизимдаги барча бошқарма, корхона ва заводлар, нефть базалари 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    27.10.2022, 10:30   Изоҳ (1)   6662
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 1246289181@telegram.org / 27.10.2022, 21:33

      Axoliga ham kelsin gaz qishdan qorqib qoldikku gaz pasligidan

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зоминга авиақатновлар йўлга қўйилади

    27.10.2022, 10:00

    Сирдарёда хотинини ғишт билан уриб ўлдирган эркакка жиноят иши қўзғатилди

    27.10.2022, 09:47

    Бухородаги бир қатор кўчаларда максимал тезлик 60 км этиб белгиланади

    27.10.2022, 09:45

    Намангандаги компьютерхоналардан бирида 20 ёшли йигит танишини пичоқлаб қўйди

    27.10.2022, 09:40

    Тошкентдан Дубайга учаётган самолётда авария ҳолати юзага келди

    27.10.2022, 09:09

    Самарқандда ўқувчисига тарсаки туширган ўқитувчи аёл ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади

    27.10.2022, 07:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Такси ҳайдовчиси йўловчига, маст эркак эса танишига шилқимлик қилгани учун қамалди

    Ўзбекистон | 15 август, 15:56

    Британиядаги аэропортда самолётлар тўқнашиши сабаб парвозлар вақтинча бекор қилинди (видео)

    Дунё | 15 август, 15:35

    Боланинг бегонаси бўлмайди: фарзанд асраб олган жаҳонга машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 15 август, 15:20

    Ернинг илгари ўрганилмаган ҳудудида олтинга бой кон топилди

    Дунё | 15 август, 15:15

    Ўзбекистонда кредитни тўлашда қийналаётганларга енгиллик яратилади

    Ўзбекистон | 15 август, 15:01

    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

    Реклама | 15 август, 13:30

    Индонезияда президентнинг бепул овқат дастуридан 350 дан ортиқ одам заҳарланди

    Дунё | 15 август, 14:45

    Элит ОЧЛ мусобақасига қуръа ташланди. “Насаф” “Ал-Ҳилол” билан Қаршида, “Ал-Иттиҳод” ва “Ал-Аҳли” билан сафарда ўйнайди

    Спорт | 15 август, 14:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.