• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Дунёни забт эта оламан, бу қўлимдан келади». Султонали Раҳматов чет элдан ижодий ҳамкорлар излаётгани ҳамда 300 минг долларга сотган альбоми ҳақида (видео)

    Таниқли композитор Султонали Раҳматов «Севимли» телеканалининг «Машҳурлар» кўрсатувига берган интервьюсида унинг тароналари муаллифлик ҳуқуқисиз давлат телеканалларида фойдаланилаётгани, биринчи концерт дастурини ўтказишга 70 000 доллар пули кетгани, альбомини чет элга 300 000 долларга сотгани, Россиядан таклиф бўлгани, мухлиси унга Mercedes-Benz автомашинасини совға қилгани ва ҳозирги ёш бастакорлар нима сабабдан танилмаётгани тўғрисида гапирди.

    «Қонун-қоида чиқарилиб қўйилган, фақат номига»

    «Қўшиқларимда муаллифлик ҳуқуқи кўп бузилган. Чет эл эмас, бутун республикадаги телевидениелар ҳаммаси сўрамасдан, шартнома қилмасдан фойдаланяпти, бирортаси билан шартномам йўқ. Майли, ишлатилсин, қаршилигим йўқ, ҳаммаси қонуний бўлсин, мен сифатни ўйлаяпман.

    Масалан, 1997 йилда «Шарқ тароналари» мусиқасини ёзганимда эртаси кундан бошлаб телевидениеда намойиш этила бошлади. Қўйганда ҳам майли, жуда паст сифатда қўйди. Бордим, сўрадим, нима учун менинг мусиқамни паст сифатда қўйдингиз, дедим. Сўраганда ҳам берар эдим. Ўнинчи нусхасини қўйган, жуда ҳам сифати паст. Агар шундай қилса, вилоят телевидениеларининг ўзи ҳам ривожланади.

    Ҳозир мусиқанинг тижорат томонига ўтишимиз керак, тижорат дегани бу — сифат. Кимга кўпроқ пул берсангиз, яхши нарса келади, қўйилганда ҳам ўзини кўпроқ оқлайди. Шунинг учун ҳам битта клипни суратга олиш, айлантириш ҳам катта пул туради. Уларни айлантириш учун нима қилиш керак? Қонун-қоида чиқарилиб қўйилган, фақат номига, шунинг учун ишламаяпти», — дейди композитор.

    Фото: Видеодан скриншот

    Фото: Видеодан скриншот

    «Ҳалигача дунёнинг кўплаб мамлакатларидан хатлар келади»

    «Шу томондан омадим келди, катта оркестр билан концерт бериш ҳаммага ҳам эмас. Шогирдларим ҳам бунга ҳаракат қилди, кучи етмади, сабаби — маблағ. Муаллифлик йўқ, яхши ҳам Аллоҳга беҳисоб шукр дейман, пулим бўлгани учун концерт қўйдим, пулим бўлмаганида мен ўша концертни қўя олмас эдим. Униси, буниси ҳаракат қиляпти, лекин пул бўлиши керак, ҳаммаси маблағга бориб тақалади. Бу системани илдизидан қуриш керак, тепадан системани йўлга қўйгандан кейин ҳаммасини ишга туширишса, ҳар бир бир мусиқанинг муаллифлик ҳуқуқи бўлса, ҳар бир ижодкор пулини олади ва шу томондан рағбатлантирилади.

    Мана, масалан биринчи концертимга 70 000 доллардан ортиқ пул кетди. Оддий битта композитор шунча пулни қаердан олиши мумкин? Яхши ҳам альбомимни чет элга 300 000 долларга сотганимни эвазига шу концертни қилдим. Агар пулим бўлмаганда қилолмас эдим. Бизнинг раҳбариятдагилар, мен очиғини айтаман, ёрдам бериш керак дейишяпти, бироқ ҳали ҳам ёрдам беришгани йўқ.

    Мен дунёни забт этишим мумкин, қўлимдан келади. Ҳалигача дунёнинг кўплаб мамлакатларидан хатлар келади. Бирортаси ҳам ёрдам бергани йўқ, унда қанақасига санъат, муаллифлик ҳуқуқи ривожланади? Ҳеч нарса ривожланмайди, битта мен эмас, мисол келтирдим. Бу ерда пропагандани кучайтириш керак», — дейди Султонали Раҳмонов.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Султонали Раҳматов чет элдан ҳамкор қидираётгани ва унга бўлган таклифлар ҳақида 

    «Мен умид қиламан, ҳозир Ўзбекистондан эмас, чет элдан ҳамкорларни қидиряпман. Россиядан таклиф қилишган эди, мен Ўзбекистонимиз бой дедим. Бизда бойваччалар, миллиардерлар кўп, лекин улар санъатни менсимайди ҳам, тушунмайди ҳам. Мана, улуғ олимларни олайлик, киноларда кўраман.бошида қийин, битта олимни жинни дейишади. Чиқиб бўлгандан кейин зўр экан, дейишади. Бизга ёрдам беради, қачонки, мен ҳозир Европага чиқиб концерт берай, дарров ёрдам бериш керак дейишади. Ёрдамни қийналаётган, чиқаётганга бериш керак. Масалан, бизда битта машҳур санъаткор бошида қийналди, Европага бориб танловда қатнашиб машҳур бўлди.

    Кейин битта олигарх чақириб нима ёрдам берай деяпти. У эса ёрдам керак эмас деб айтган, ёрдам қийналаётган инсонга керак. Мен ёрдам сўрадим, қўлимга бермасдан харажатларини қилишини айтдим. Катта маблағ, мен қандай қилиб Nexia’нинг пулига Mercedes сотиб оламан? Менга катта пул керак, бутун дунёга чиқмоқчиман.

    Бутун дунёга чиқиш учун базани яратиш керак. Ҳозир Nexia’ни, Lacetti ёки Malibu’ни пулини сўрашим мумкин, ундан Мерседес, Bentley, Jaguar’ни фарқи бор-ку. Ёки улар билан тенглаштиряпмизми? Айтмоқчиманки, Spark ҳам, Malibu ҳам зўр машина, лекин бу ёққа ҳам қараб кетиш керак. Менинг оркестрим Ўзбекистон бўйича энг зўр оркестр. Уни йиғиш осон бўлмаган», — дейди Султонали Раҳматов.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    «Оркестр тузиш, ҳар битта кийимини тўғрилаш учун пул сарфладим»

    «Мен имконим борича қилдим, Аллоҳ менга шу нарсани берди. Оркестр тузиш, ҳар битта кийимини тўғрилаш учун пул сарфладим. Буни эса Россияга сотган альбомимни эвазига қилдим. Менинг ҳам қўлимдан яхши машина миниш келар эди. Бироқ мен шуни қилмадим, машинам бор, менга Mercedes совға қилишган эди. Божхона тўловлари катта бўлгани учун олиб кела олмадик. Кейинги йил ўша россиялик мухлисим шу ердан машина олиб берди. Мен ҳамма нарсани ижодга ташладим. Уни қилдим, буни қилдим, буларнинг ҳеч қайси текинга келгани йўқ. Консерваторияга ҳам гапирдим, қилишганми, йўқми билмадим. Ҳозир ‘оранжировкаъсиз санъат йўқ.

    Ашула қиласизми, куй ёки рақс қиласизми, бари бир ‘оранжировка’ керак. Ўша пайтда раҳбариятга айтдим. Болаларни ҳаммаси уни кўчадан ўрганади, мен ҳам кўчадан ўрганганман. Бир иккитаси келди, студияга бориб ўрганиши кераклигини айтсам, қаердан, кимдан дейди. Энг муҳим нарса йўқ, бастакорлик факультетидаги композиторларга йўналишни алоҳида очиш керак деганман, бунга 15 йил бўлди. Нима бўлди ҳозир, шундай бўлса ҳеч нарсага улгуришмайди», — дейди композитор.

    Фото: Видеодан скриншот

    Фото: Видеодан скриншот

    «Машҳур бўлиб туриб мен ёрдам сўраяпман, ёшларни айтмаса ҳам бўлади. Ёш санъаткорларда айб йўқ, пропаганда ва телевидениени тўғрилаб қўйинг. Системани тўғрилаб қўйиб сўраса бўлади, мана, сенинг ғиштинг бор, цементинг, қуминг бор, нимага уй қурмаяпсан деб сўраса бўлади. Уйларнинг дизайнини телевизорга қўйинг, шундан илҳом келади. Масалан, телевизорда кимнингдир мусиқасини эшитиб, зўр деб айтади. Ундан зўр қилиб яратади, қани шу? Масалан, мен Майкл Жексонга қизиқаман ва унинг ҳаёти ҳақида биламан.

    Бетховен, Моцарт қандай чиққан, бошқаси қандай чиққан, тарихини ўрганиб чиққанман, чунки қизиққанман. Бу ерда ҳозир зўр мусиқа бўлса фестивалга чиқиш ниятим бор, унга тайёрланаман, фестивалда ҳам тўғри чиқиш қилиш керак. Шунчаки фестиваль дейиш керак эмас», — дейди Султонали Раҳматов.

    Мавзуга доир:

    • «Унга қўл кўтарганимдан афсусдаман». Таниқли композитор Султонали Раҳматов хонанда Нилуфар Саидова билан ажрашиши сабаби ҳақида (видео).
    • Маданият вазирининг Шерали Жўраев билан дуэти ва Мурод Хонтўраев оиласига мукофот. 20 йиллик «запрет»дан сўнг ўтказилган «Замин юлдузлари» тақдирлаш маросимидан репортаж (фото, видео).
    • « ‘Осмондаги болалар-3’да суратга тушмоқчиман». Дилноза Кубаева актрисаликни тарк этиб, хонандалик қилмоқчилиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди (видео).
    • Оила қуриб, сўнг ажрашган ўзбекистонлик машҳурлар (фото).

    27.10.2022, 20:34   Изоҳ (0)   17447
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Янги «Чебурашка» мультфильмининг трейлери тақдим этилди: бош қаҳрамон қанчалик ўзгарган? (видео)

    27.10.2022, 19:56

    Жаҳон юлдузларининг яширин маънога эга ноодатий заргарлик буюмлари (фото)

    27.10.2022, 17:38

    “Ажрашишимизни кутганлар, овора бо‘ласизлар биз бахтли бо‘ламиз”. Жиддий келишмовчиликларга бориб, яна оиласини сақлаб қолган сан’аткорлар (видео)

    27.10.2022, 16:02

    Франциялик рассом Пьер Сулаж 102 ёшида вафот этди

    27.10.2022, 15:25

    Энг тежамкор қирол: нима учун Чарльз III эски кийимларини ташлаб юбормайди?

    27.10.2022, 13:40

    Фильмографиясида энг ёмон роллар ҳам ўрин олган Голливуднинг маҳоратли актёр ва актрисалари (фото)

    27.10.2022, 10:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.