22 октябрь TAF!22 Халқаро реклама конференцияси тантанали тарзда бўлиб ўтди, унда Xon Saroy қурилиш компанияси биринчилардан бўлиб «2022 йил квадратура таклифлари бўйича кўчмас мулк бозори етакчиси» номинациясида тақдирланди.
Номинация Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон Маркетинг Ассоциацияси томонидан маъқулланди ҳамда компанияга Ўзбекистонда «Маркетингни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва қўллаб-қувватлагани учун» ҳам миннатдорчилик билдирилди.
Xon Saroy компанияси 2019 йилдан буён пойтахтимизда қурилиш ишларини олиб бораётган етакчи компания ҳисобланади. Қурилиш компанияси жорий йил «Xon Saroy», «Айвон», «Mega tower», «Пандора» лойиҳалардаги хонадонлар калитларини ўз эгаларига топширди. Ҳозирги кунда яна 6 лойиҳаларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
TAF!22 Ўзбекистонда тўртинчи йил кетма-кет ўтказилаётган ягона саноат реклама тадбиридир. Мамлакат брендлари ва агентликлари танловда иштирок этиб, истеъмолчилар ва профессионал халқаро ҳайъат аъзоларига самарали мулоқот соҳасида эришган ютуқларини намойиш этиш, халқаро реклама конференцияси маърузачиларни тинглаш ва уларнинг ишларини кузатиш имкониятини тақдим этади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)