Дунёдаги энг ифлос одам сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган Аму Ҳожи Эронда вафот этди, деб хабар берди NYP.
У жанубий Форс вилоятида жойлашган Дейга қишлоғида оламдан ўтди. Эркак 94 ёшда эди, шундан охирги 63 йилида у бир марта ҳам чўмилмаган.
Қайд этилганидек, Аму Ҳожи турмуш қурмаган. Маълумки, у касал бўлиб қолишдан қўрқиб, йиллар давомида ювинишдан қочган. Соқоли ҳаддан ташқари ўсиб кетган пайтда эса уни қисқартириш учун оловдан фойдаланган.
2013 йилда «Аму ҳожининг ғаройиб ҳаёти» номли қисқа метражли ҳужжатли фильм суратга олинди. Дўстларининг айтишича, у болалигида оғир травма олганидан кейин гигиена процедураларидан бош тортган.
Изоҳ (0)