Тошкентда ёмғир сабаб 23 октябрь куни ерусти йўналишларида поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда метрополитен маъмурияти хабар берди.
Қайд этилишича, «Қўйлиқ» деҳқон бозори олдида қурилаётган автомобиль йўл кўпригидаги қурилиш учун мўлжалланган материаллари бугунги ёмғир натижасида поездлар ҳаракатига хавф (габаритдан ташқарида) солган.
Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган йўриқномага асосан «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишидаги метро поездлари ҳаракати 9:00 дан 9:25 га қадар тўхтатилган.
«Айни вақтда масъуллар томонидан қурилишдаги ушбу камчиликлар бартараф этилган ҳамда поездлар ҳаракат жадвали асосида ҳаракатланмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)