• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Микро ва кичик ГЭСларни қуриш, ўз эҳтиёжи ва тадбиркорлик учун электр энергия ишлаб чиқариш имкони яратилди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги «Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-220-сон фармонига асосан, гидроэнергетика йўналишига тегишли бандлар ижросини таъминлаш борасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан изчил ишлар амалга оширилмоқда.

    Таъкидлаш жоизки, микро ва кичик гидроэлектр станцияларини қуришга доир бизнес лойиҳаларининг жозибадорлигини ошириш орқали соҳага хусусий инвестицияларни кенгроқ жалб қилиш борасида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги тадбиркорлик субъектлари ва лойиҳани амалга ошириш учун керакли маълумотлар билан яқиндан таништириш борасида жисмоний ва юридик шахслар учун Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида учрашувлар, очиқ мулоқотлар, тарғибот тадбирларининг ўтказилиши таъминланди.

    Ўтказилган тарғибот тадбирларида Фармон мазмун-моҳияти билан боғлиқ махсус видеоролик, слайд ва тарқатма материаллар орқали тадбиркор ва талабгорларга зарурий ахборотлар берилди, тегишли тушунтиришлар берилди, гидроэнергетикани янада ривожлантириш борасида мамлакатимизда хусусий сектор вакиллари учун яратилаётган қулайликлар таништирилди.

    Маълумот учун: микро ва кичик ГЭС қуриш учун ер майдонлари тадбиркорларга камида 20 йил муддатга текинга ижарага берилади.

    Асосий фаолияти кичик гидроэлектр станциялари қурилмаларини ишлаб чиқариш бўлган юридик шахслар уч йил муддатга юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳамда мол-мулк солиғини белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида тўлайди.

    2022 йил 1 октябрдан бошлаб қуввати 5 МВтгача бўлган гидроэлектр станцияларда ишлаб чиқарилган электр энергияси «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва давлат томонидан электр энергиясини харид қилувчи функцияси (ваколати) берилган орган томонидан кафолатланган тарзда сотиб олинади.

    Қуввати 5 МВтгача бўлган гидроэлектрстанцияларни қуриш бўйича лойиҳа ташаббускорлари (кейинги ўринларда – лойиҳа ташаббускорлари) Энергетика вазирлиги буюртмаси асосида «Э-Аукцион» электрон савдо майдончасида ўтказиладиган ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тарифини пасайтириб бориш юзасидан электрон аукцион натижалари асосида аниқланади. Бунда, бошланғич нарх II гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифга нисбатан:

    • қуввати 500 кВтгача бўлган гидроэлектрстанцияларга 150 фоиз миқдорида;
    • қуввати 500 кВтдан 2 МВтгача бўлган гидроэлектрстанцияларга 120 фоиз миқдорида;
    • қуввати 2 МВтдан 5 МВтгача бўлган гидроэлектрстанцияларга 100 фоиз миқдорида белгиланади.
    Шу билан бирга, микро ва кичик гидроэлектрстанцияларни қуриш учун талаб этиладиган ер участкалари белгиланган тартибда жамоат эҳтиёжлари учун Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади ва кейинчалик электрон аукцион ғолиби бўлган тадбиркорлик субъектига узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида тақдим этилади. Бу борада, мазкур фармон асосида эндиликда хусусий сектор (тадбиркорлар) томонидан қуввати 5 МВтгача бўлган микро ва кичик ГЭСларни (сув йиғиш иншоотларини қурмасдан) қуриб электр энергиясини ишлаб чиқариши мумкин.

    «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан тадбиркорларга қулайликлар яратиш борасида микро ва кичик ГЭСларга оид маълумотларни олишлари ҳамда Жамиятнинг тегишли мутахассислари билан тўғридан-тўғри боғланишлари учун телеграм ижтимоий тармоғида «Мен ҳам ГЭС қураман» махсус боти ишга туширилди.

    Мазкур бот орқали микро ва кичик ГЭСларни қуришга оид қонуний асослар, яратилаётган имкониятлар, таклиф этилаётган лойиҳа майдонлари ва мутахассисларга тўғридан-тўғри мулоқот қилиш учун алоқа маълумотлари берилади.

    Эндиликда хусусий сектор вакиллари, тадбиркорлик субъектлари ортиқча оворагарчиликлардан қутулиш имкониятига эга бўлишади. Узоқ масофадан туриб ҳам махсус бот орқали микро ва кичик гидроэлектрстанцияларни қуриш учун таклиф этилаётган лойиҳаларнинг ҳудудлар бўйича жойлашув манзилларини танлаб, ўз таклифларини билдириш имконияти яратилди.

    Аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида ушбу йўналишда кенг тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    20.10.2022, 13:30   Изоҳ (0)   15340
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    BODOR laser – лазерли кесиш технологияларининг янги авлоди

    20.10.2022, 12:00

    Сизнинг келажакдаги уйингиз Nur турар жой мавзесида

    20.10.2022, 10:30

    Сизнинг шаҳардаги ҳовлингиз — охирги 2,5 сотих ҳовли 22 фоизгача чегирма билан

    20.10.2022, 09:00

    «Энг фаол маҳаллабай суғурта бўлими» акцияси ғолиби Мисрга боради

    19.10.2022, 16:30

    UzAuto Motors’га очиқ танлов асосида 1800 дан ортиқ кадр ишга қабул қилинди

    19.10.2022, 15:00

    Livingood махсус 30 фоиз чегирма билан сотувларни бошлайди!

    19.10.2022, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.