• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўз лавозимига лойиқ бўлмаган туман ҳокимларининг ўрнига янгилари тайинланди. Энди ҳудудларда ўзгариш бўладими?

    Ўзбекистоннинг бешта туманига бугун, 17 октябрь куни ҳокимлар тайинланди. Туманларнинг собиқ ҳокимлари маълум сабаблар билан ишдан олинган. Янги ҳокимларни эса ўзига хос бир жиҳат боғлаб туради – уларнинг барчаси маълум соҳаларнинг вазир ўринбосаралари лавозимида иш олиб борган.

    Коллаж: «Дарё»

    Коллаж: «Дарё»

    Жумладан, Сардоба тумани ҳокими этиб тайинланган Акмал Мирзаев тайинловга қадар сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Азизбек Латифжонов бугун Пахтаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланган бўлса, у бунга қадар фавқулодда вазиятлар вазирининг моддий-техника ва молия-иқтисодиёт бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. Шунингдек, бунга қадар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган Сирожиддин Бердиқулов Нуробод тумани ҳокими этиб тайинланди.  Бундан ташқари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими лавозимида ишлаган Ҳамидулло Иномов Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси раис ўринбосари лавозимида ишлаган Бекзод Умматов эса Асака тумани ҳокими этиб тайинланди. 

    Рўйхатда саналган бешта туманнинг тўрттасида ҳокимлар сентябрь ойи охирида ишдан олинганди. Президент администрацияси раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишда ушбу ҳокимларнинг нафақат ишда камчиликка йўл қўйгани, балки ишдан ташқари вақтда ҳам турли салбий ҳолатларни юзага келтиргани айтилганди. 

    Жумладан, Андижон тумани собиқ ҳокими Абдужаббор Эгамбердиевнинг ҳокимлик биноси ҳовлисида фуқаролар учун бўлиб ўтган сайёр қабули кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Унда ҳоким айвон ичида ўтириб, фуқароларни эса айвонда ташқарига ўтқазиб мулоқот қилган. Буни ҳокимлик ижтимоий масофа сақлаш учун қилинган, деб изоҳлаган эди.

    Фарғона тумани ҳокими собиқ Шуҳратжон Мўминовга нисбатан эса ер сотиш бўйича жиноят иши қўзғатилгани ҳақида айтилганди. Шунингдек, Асака тумани собиқ ҳокими Мансур Алихонов ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонун бузилиш ҳолатлари учун лавозимидан озод этилган. Бундан ташқари, Пахтаобод тумани ҳокими Элёр Усмонов ноқонуний ва лавозимига мос келмайдиган хатти-ҳаракатлари сабабли ишдан бўшатилганди.

    Давлат раҳбари 6 октябрь куни Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида вилоятдаги қатор раҳбарлар, хусусан, бир қатор туман ҳокимлари ишига совуққонлик билан ёндашгани, масъулиятсизлик қилгани сабаб ишдан олиниши ҳақида айтилганди. Сардоба тумани ҳокимининг ишдан олиниши ҳам бугун бежизга эмас. 

    Таъкидлаш лозимки, президент Шавкат Мирзиёев йил бошида маълум соҳаларда ўзини кўрсатган кадрларни келгусида туман ва шаҳарларга ҳоким ва ҳоким ўринбосари лавозимига тайинлаш бўйича гапирганди. Бугун ўз лавозимларига тайинланган ушбу ҳокимлар эса давлат раҳбари айтган ва таъбир жоиз бўлса, узоқ муддат давомида синовдан ўтган кадрлар ҳисобланади.

    Хўш, энди ҳудудларда ўзгаришлар бўладими? Ушбу ҳокимлар бундан аввалги лавозимларида ўз соҳалари бўйича қатор камчиликларни бартараф эта олган ҳисобланади. Дейлик, Сардоба тумани, ўзи умуман, Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги ривожланаётган, пахта ва бошқа полиз экинлари борасида юқори ўринларда турадиган вилоят. Бироқ ҳудудда узоқ йиллардан буён кўплаб муаммолар юзага келган ва уларни бартараф этиш зарур. Сув хўжалиги вазирлигида ишлаган, бўлганда ҳам вазир ўринбосари лавозимида ишлаган кадр, албатта, бундай ҳудудда ўзини кўрсатиши зарур.

    Ёки бўлмаса юқорида айтиб ўтганимиз, Асака туманида ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилмаган. Ушбу туманга ҳоким бўлган масъул Монополияга қарши курашиш қўмитасида ишлагани, мавжуд муаммоларни ечишда катта ишни бажара олишига ишонч билдирилди.

    Мамлакатнинг ҳар бир нуқтасини ривожлантириш борасида айни ўша ҳудуд раҳбари, яъни ҳокимнинг ўрни катта. Бугунги кунда ҳокимлар тўрачилик кайфиятига берилмасдан, ўз ишига қаттиқ киришса, лавозимини суиистеъмол қилмасдан, фақат ва фақат давлат ривожи учун ишласа, аҳолининг фаровон яшашига хизмат қилиши мумкин.

    Муаллиф: Оғабек Самисов

    17.10.2022, 22:30   Изоҳ (0)   17346
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Дарё» кундалигида 17 октябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    17.10.2022, 22:00

    Владимир Норов Душанбеда ўтказиладиган терроризмга қарши курашга оид халқаро конференцияда қатнашади

    17.10.2022, 21:56

    Ўзбекистондаги сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган объектларга илмий хулосалар берилади

    17.10.2022, 21:49

    Наманганда илк бор халқаро асал фестивали ўтказилади

    17.10.2022, 21:27

    Ўзбекистонда уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш соддалаштирилди

    17.10.2022, 21:16

    «Вазиятни фақатгина ёмғир яхшилаши мумкин». Иқлимшунос Тошкент ҳавосининг кескин ифлосланиш сабабларини айтди

    17.10.2022, 20:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.