• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» кундалигида 17 октябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 17 октябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Киев яна ёппасига ҳужумларга учради. Аввалроқ Путин бунга зарурат йўқлигини айтганди

    17 октябрь, душанба куни эрталаб Киев Россиянинг камикадзе-дронлари ҳужумига учради. Дастлабки маълумотларга кўра, муҳим инфратузилма объектлари, шунингдек, турар жой иншоотига зарар етган. Бутун Украина бўйлаб ҳаво тревогаси эълон қилинди.

    Киев мери Виталий Кличко дронлар билан берилган камида тўртта зарба ҳақида маълум қилди ва уриб туширилган Эронда ишлаб чиқарилган учувчисиз қурилмалардан бирининг бўлаклари суратини эълон қилди. «Дронлар билан ҳужум оқибатида Киевнинг Шевченко туманида нотурар жой биносида ёнғин юзага келди. Ёнғин бўлинмалари ишламоқда. Бир нечта турар жойларга зарар етган. Шифокорлар воқеа жойларига етиб борган. Жабрланганлар  ҳақидаги маълумотларни аниқлаштирмоқдамиз», — деб ёзди Кличко.

    Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашченко ҳужумнинг мақсади вокзал яқинидаги муҳим инфратузилма объектларидан бири бўлганини маълум қилди. Шунингдек, у дронлар ҳужуми давом этаётганини, бир гуруҳ учар қурилмалар Киев вилоятининг жануби ва шарқида қайд этилганини айтди. Герашченко кўп қаватли турар жой биноси зарар кўрганини маълум қилди.

    Ҳаво ҳужумлари ҳақида Днепропетровск, Одесса, Николаев, Запорожье ва Суми вилоятларидан ҳам хабарлар келиб тушмоқда.

    Дронлардан кейин Эрон Россияга баллистик ракеталар ҳам етказиб бермоқчи — WP

    Эрон Россияга қурол етказиб беришни кучайтирмоқда: дронлардан кейин Теҳрон Украинага зарба беришда қўлланилиши мумкин бўлган қисқа масофали баллистик ракеталарни ҳам Москвага яширинча юборишга рози бўлган, деб ёзмоқда The Washington Post.

    Сентябрь ойи охирида Эрон Россияга делегация юборган, унга қўшимча қурол-яроғ билан таъминлаш шартларини узил-кесил келишиб олиш вазифаси юклатилган, дея маълум қилди АҚШ иттифоқчиларидан бирининг разведка хизматлари. Ушбу разведка маълумотлари Украина ва АҚШга ҳам берилган.

    Разведка маълумотларига кўра, Fateh-110 ва Zolfaghar «ер-ер» ракеталарининг биринчи партияси Россияга етказиш учун тайёрланмоқда. Улар мос равишда 300 километрдан 700 километргача бўлган масофадаги нишонларга зарба бера олади. Бу уруш бошланганидан бери Эрон ракеталарининг Россияга етказилиши бўйича биринчи ҳодиса бўлади.

    НАТО Европада ядровий ўқув машқларини бошлайди

    НАТОнинг ядровий тийиб туриш бўйича Steadfast Noon («Мустаҳкам чошгоҳ») режали ўқув машғулотлари бугун, 17 октябрь куни бошланиб, 30 октябрга қадар давом этади, унда 14 та мамлакат ва 60 тагача ҳарбий самолётлар қатнашади, деб хабар беради ЭА Daily. Альянс баёнотига кўра, машқлар «Европа шимоли-ғарби осмонида» — Бельгия ва Британия ҳаво ҳудудида, шунингдек, Шимолий денгиз осмонида ўтказилади. Машғулотлар чоғида жанговар қуролдан фойдаланилмайди.

    Бельгиянинг RTБФ телеканали хабарига кўра, машғулотларда иштирок этаётган НАТО мамлакатлари ҳарбий самолётларининг бирортаси ҳам Россия ҳудудига 1000 километрдан ортиқ яқинлашмайди. Шунга қарамай, Бельгиянинг ядро қуролига қарши коалицияси кескин халқаро муҳитни ҳисобга олган ҳолда, машқларни бекор қилишни талаб этди.

    Ядрога қарши коалиция тахмин қилишича, Бельгия ҳудудидаги бундай машғулотлар ядровий зиддият юзага келган тақдирда, ушбу мамлакатни потенциал нишонга айлантиради,

    Москвада сафарбарлик тугагани эълон қилинди

    Москвада сафарбарлик тадбирлари якунланди, дея маълум қилди шаҳар мери Сергей Собянин. Унинг сўзларига кўра, сафарбарлик пунктлари 17 октябрь куни соат 14:00 да (Тошкент вақти билан 16:00) ёпилади.

    «Сафарбарлик жараёнида яшаш жойи ва корхоналарга юборилган чақирув қоғозлари ўз кучини йўқотади», — деди Москва мери. Собяниннинг айтишича, сафарбарликнинг барча вазифалари «тўлиқ бажарилган».

    14 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин сафарбарлик тадбирлари икки ҳафта ичида якунланишини маълум қилган эди.

    Айни вазиятда Россияда сенатор ва депутатлар учун сафарбарликка чақириш муддатини ортга суришни бекор қилиш таклиф этилди. Бундан ташқари, қонун лойиҳасида «Росгвардия», ФВВ, ФХХда ҳарбий хизмат ўтаётган ходимларни биринчи ўринда сафарбарликка жалб қилинадиган фуқаролар қаторига қўшиш таклиф қилинмоқда.

    Тошкентда тез ёрдам ходимлари яна калтакланди

    Тошкентнинг Миробод туманида тез ёрдам ходимлари калтакланганига доир хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

    Тез ёрдам ходимлари манзилга келганида кўчада беморлиги айтилган 22 ёшли фуқаро М.А. ноадекват ҳолатда ён-атрофдаги кишиларга тажовуз қилаётгани маълум бўлган. 103 кўчма бригадаси унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатмоқчи бўлганда муштумзўр фуқаро шифокорларга куч ишлатиб, тез ёрдам машинасига ҳам жиддий зарар етказган.

    Воқеа жиддий тус олаётганини кўрган тез тиббий ёрдам ходимлари дарҳол туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари етиб келгунига қадар фуқаро М.А. 103 бригадаси ҳайдовчиси I.Ҳ.ни калтаклаб, унга жароҳат етказган.

    17.10.2022, 22:00   Изоҳ (0)   7136
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Владимир Норов Душанбеда ўтказиладиган терроризмга қарши курашга оид халқаро конференцияда қатнашади

    17.10.2022, 21:56

    Ўзбекистондаги сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган объектларга илмий хулосалар берилади

    17.10.2022, 21:49

    Наманганда илк бор халқаро асал фестивали ўтказилади

    17.10.2022, 21:27

    Ўзбекистонда уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш соддалаштирилди

    17.10.2022, 21:16

    «Вазиятни фақатгина ёмғир яхшилаши мумкин». Иқлимшунос Тошкент ҳавосининг кескин ифлосланиш сабабларини айтди

    17.10.2022, 20:53

    Фарғонада цех ишчиси бункер босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди

    17.10.2022, 20:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.