Chery компанияси Ўзбекистон ҳудудида автомобиль ишлаб чиқариш ва сотишни йўлга қўйишни бошламоқда. Бу ҳақида журналистлар билан учрашув давомида компания вакиллари хабар берди. Roodell компанияси томонидан ташкил этилган тадбирда Хитойнинг Chery компанияси, ADM Jizzax компанияси ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари жонли эфирда ADM Jizzax заводида йиғилган илк Chery автомобилларининг тақдимоти ва уларнинг тавсифи, шунингдек, Chery компаниясининг бренд тарихи ва Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш бўйича келажакдаги режалари билан танишишди.
Компания вакилларининг хабар беришича, Chery автомобилларининг мамлакатимиздаги расмий нархлари ва харид қилиш шартлари 2022 йилнинг 27 октябрь куни маълум қилинади. Дастлабки босқичда сотувга учта модель чиқарилади — булар:
Chery Tiggo 8 Pro Max
Chery Tiggo 8 Pro
Chery Tiggo 7 Pro
Эътиборли жиҳати, ADM Jizzax заводида йиғиладиган Chery 8 Pro Max автомобили учун 7 йил ёки 200 000 км кафолат берилади. Бу Ўзбекистон бозори учун энг катта кафолат муддати ҳисобланади. Chery Tiggo 8 Pro ва Chery Tiggo 7 Pro автомобиллари учун кафолат муддати 5 йил ёки 150 000 кмни ташкил этади.
Сотувга чиқарилаётган Chery автомобиллари ҳақида
Tiggo 7 Про
Автомобильнинг максимал қуввати 165 от кучи ва 6,6 литр ёнилғи сарфига эга 1,5TCI турбо двигатель билан жиҳозланган.
Tiggo 8 Pro
186 от кучига эга кучли турбо 1,6 ТGDI двигатель Chery томонидан Австриянинг AVL компанияси билан биргаликда ишлаб чиқилган Acteco оиласининг учинчи авлодига тегишли. У 186 от кучига эга юқори қувватни таъминлайди. Ушбу двигатель ва узатмалар қутиси ёрдамида Tiggo 8 Pro 100 км/соат тезликка ўз синфида рекорд бўлган 8,9 сония ичида чиқади.
Tiggo 8 Pro Мах
245 от кучига эга 2.0TGDI двигатели кўплаб замонавий технологияларни ўз ичига олган. Бундан ташқари, 7ДCТ узатмалар қутиси ва ичидан ёритилган мослаштирилган селектор дастаги туфайли янги Tiggo 8 Pro Мах 100 км тезликка эришиш учун бор-йўғи 7,3 сония вақт сарфлайди, юз километрга ёнилғи сарфи эса атиги 7 литрни ташкил этади. Юқори унумдорлик ва ёқилғининг кам миқдорда сарфланиши автомобилни бошқариш завқини янада оширади.
Chery компанияси ҳақида
Chery Automobile Co., Ltd. компанияси 1997 йилда Хитойда ташкил этилган. Компания 80 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларга ўз маҳсулотларини экспорт қилади. Хитойдан ташқарида 10 та завод, 1500 дан ортиқ чет эл дилерлик ва хизмат кўрсатиш марказларига эга. Сўнгги 18 йил ичида Chery енгил автомобиллар экспорти бўйича Хитойда биринчи ўринни эгаллаб келмоқда.
Chery автомобиллари қуйидаги савдо марказларида тақдим этилади:
- Chery Tiggo 7 Pro — Depo Mall;
- Chery Tiggo 7 Pro — Самарқанд Дарвоза;
- Chery Tiggo 8 Pro — Самарқанд Дарвоза;
- Chery Tiggo 8 Pro — Compass Mall.
Автомобильларга оид янада батафсил маълумотлар билан Chery’нинг расмий сайти (https://cheryauto.uz/)орқали танишиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)