Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Credit Suisse Group инвестицион банки Швейцария банкларининг ипотека облигациялари билан боғлиқ узоқ йиллик АҚШ даъволарини қондириш учун 495 миллион доллар тўлайди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Credit Suisse’га қарши даъво 2013 йилда Нью-Жерси штати прокурори томонидан киритилган. Бунда 2008 йилдаги молиявий инқироздан олдин банк томонидан чиқарилган ипотека облигациялари эгаларини қоплаш учун банкдан 3 миллиард доллар товон пули талаб қилинган.

Credit Suisse регуляторлар билан келишув бўйича тўлаши керак бўлган маблағ аввалроқ ҳал бўлганини эълон қилди. Банк ҳали ҳам бир қатор бундай даъволарни ҳал қилиши керак.

Душанба, 17 октябрь кунги савдоларда банк акциялари 1,2 фоизга камайди. Жорий йил бошидан буён уларнинг қиймати 50 фоизга тушиб кетган. 

Аввалроқ Credit Suisse инвестицион банки тарихдаги энг оғир даврни бошдан кечираётгани, алоҳида компанияга айланиш учун инвесторларни қидираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин савдо-иқтисодий ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўлдириб кетилди
Маданият
Бир-бирига мутлақо қарама-қарши ролларни ўйнаб, томошабинларни ишонтира олган актёр ва актрисалар (фото)