Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эрон пойтахти Теҳронда жойлашган энг йирик қамоқхона — Эвинда кучли портлаш ва ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Fars ахборот агентлиги.

Маҳаллий аҳоли камида тўртта портлаш овозини эшитган.

Агентликнинг қайд этишича, ёнғин қамоқхонанинг тикув цехи бўлимида юзага келган. Ҳодисага молиявий жиноятлар ва ўғриликда айбланган бир неча маҳкумлар ўртасидаги можаро сабаб бўлган. Fars хабарига кўра, қамоқхона раҳбариятининг тезкор ҳаракатлари туфайли ёнғин дарҳол ўчирилган.

Эвин қамоқхонасидаги ёнғин оқибатида саккиз киши жабрланди, дея хабар бермоқда IRNA агентлиги тез ёрдам хизмати ходимига таяниб.

«Ушбу ҳодисада ҳалок бўлганлар йўқ, саккиз киши жароҳат олди», — дея манбанинг сўзларидан иқтибос келтирган агентлик.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда миллиардер Гаутам Аданининг янги лойиҳасига қарши оммавий намойишлар авж олди
Спорт
Камерун терма жамоаси юлдузи Андре Онана мураббий билан келишмовчилик сабаб ЖЧ—2022 ни тарк этди
Маҳаллий
Инфографика: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қайси давлатлари билан энг кўп савдо қилаётгани маълум қилинди