Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров «Заковат» интеллектуал ўйинининг финал босқичи ғолиби бўлган ўқувчилар билан учрашди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 9 октябрь куни Тошкент шаҳрида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинининг якуний босқичи ўтказилган. Унда республиканинг ҳар бир ҳудудидан 3 тадан жами 42 та жамоа иштирок этган. Финал босқичида Фарғона туманидаги 36-мактаб жамоаси ғолибликни қўлга киритган.

Хайрулло Бозоров ўқувчиларни ғолиблик билан қутлаб, уларнинг ҳар бири ҳақида тенгдошларига ибрат сифатида алоҳида мақолалар ва кўрсатувлар тайёрланишини маълум қилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Учрашувда ғолиб жамоа аъзолари ва уларнинг устозига вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалари топширилган.

Маълумот учун, президент қарорига асосан, турнир совриндори бўлган ўқувчиларга бир йил давомида ҳар ой «Заковат» стипендияси берилади.

Шунингдек, ғолиб ўқувчилар олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида имтиҳонларсиз талабаликка қабул қилинади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
МИБ: Ижро ҳужжатларини қайтаришдан бюро органлари манфаатдор эмас
Спорт
Расман: Нейт Диас UFC’ни тарк этди
Маҳаллий
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради