Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

13 октябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Россия шаҳарларидан бирини эгаллашга уринган 200 дан ортиқ жангари ҳамда Боливияда 90 га яқин инсон умрига зомин бўлган самолёт ҳалокатига оид фактлар ўрин олган.

«Худди зомбилардек — юриб, ўқ узашарди»: Нальчик шаҳрига ҳужум қилган 250 нафар жангари

2005 йилнинг 13 октябрь куни Россиянинг Нальчик шаҳрига бир неча гуруҳ босқинчилар ҳужум уюштирган. Улар, асосан, хавфсизлик хизмати идоралари (полиция идоралари, ФХХ идораси, ҳарбий бўлинма ва ҳоказолар)га ҳужум қилганди. Бу босқиндан кўзланган мақсад шаҳарни эгаллаб, бошқарувини тўлиқ қўл остига олиш эди.

Фото: «Коммерсантъ»

Фото: «Коммерсантъ»

13 октябрь куни эрталабки вақт билан 08:20–09:00 лар орасида террористларнинг беш-олти кишидан иборат кичик-кичик гуруҳлари, умумий ҳисобда 200 га яқин киши турли хил майда қуроллар, (шунингдек, машиналардаги РПГ-7 ва РПД каби қуроллар) билан қуролланган ҳолатда Нальчик шаҳрига икки томондан кириб келади. Полиция офицерлари ҳамда террористлар ўртасидаги илк тўқнашувлар шаҳарнинг узоқ чеккаларида бўлиб ўтган. Соат 09:14 да эса бирданига саккизта мўлжалда террористлар томонидан кутилмаган тезкор ҳужумлар кузатилган.

Худди шу вақтда энг даҳшатли жанглар қайд этилган бўлиб, бу жанглар Нальчик шаҳри марказидаги КБР (Кабарда-Болқор Республикаси) ФХХ (Федерал хавфсизлик хизмати) идораларига уюштирилган ҳужумлар пайтида келиб чиққан эди. Соат 10:00 га келиб, аэропорт ҳамда чегарага уюштирилган ҳужумлар муваффақиятли бостирилади. 10:20 ва 10:30 оралиғида эса бир неча террорчи ҳалок бўлган. Бунга эса бино эшигини портлатишга уриниш чоғида портловчи моддаларни эҳтиётсизлик билан ишлатишгани сабаб бўлганди.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Шунингдек, бир неча нафар террорчи шаҳарнинг турли бурчакларида снайперлар томонидан отиб ўлдирилган. Орадан уч соат ўтиб, ФХХ биносига ҳужум уюштирган жамоа мағлубиятга учраган. Бироқ шунга қарамай, ФХХ ҳамда Ички ишлар вазирлиги биноларига жиддий зарар етказилган ва ҳатто битта бинода ёнғин кўтарилган. Кечга бориб, соат 18:05 да террористлар эгаллаб олган сувенир дўкони ичидан бир нечта гаровдаги тутқунларни чиқарди ва бунинг эвазига ичкаридаги жиноятчиларга сув ва овқат етказиб берилган.

Босқинчилар ким эди?

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш агентликлар маълумотига кўра, Нальчикдаги босқинда 250 га яқин террорчи иштирок этган бўлиб, уларнинг учдан бир қисми Налчик фуқаролари, катта қисми эса КБР фуқаролари эди. Улар босқинда асосан қўлда олиб юриладиган майда қуроллар, портловчи моддалар ва машиналар устига кўчириб ўтказилган граната улоқтирувчи қуроллардан фойдаланди.

Фото: «Коммерсантъ»

Фото: «Коммерсантъ»

Қуроллар бир кун олдин етказилган эди. Чеченистондаги Кавказ фронти гуруҳи босқинни уюштирганликда даъво қилинган. Бироқ Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров бу иддаони инкор этиб, босқин ортида ким туриши мумкин экани тўғрисидаги саволга қуйидагича жавоб берган эди: «Агар чеченлар у ерда бўлганларида жанг бунчалик тез тугамаган бўларди. У ердагилар ўзларининг фуқаролари бўлган». Босқинга Кабарда-Болқордаги ваҳҳобий гуруҳи бошлиқлари Анзор Астемиров ва Иляс Горчханов етакчилик қилганди.

Босқинчиларнинг режаларини барбод этган вазият

Воқеадан олдинги икки кун (12–13 октябрь кунлари) Нальчик шаҳридаги «Белая Речка» қишлоғи яқинида жойлашган ҳуқуқни муҳофаза қилиш агентлиги ўнга яқин босқинчилардан ташкил топган гуруҳга қарши махсус операция ўтказган бўлиб, операция чоғида ярим тоннага яқин портловчи моддалар топиб олинган эди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш агентликлари мана шу воқеа билан 13 октябрда уюштирилган босқин орасида алоқа мавжуд, деб тахмин қилишди. Халқаро алоқалар бўйича вазир ўринбосари Александр Чекалин ўша вақтда шундай деб таъкидлаган эди: «Улар бу гуруҳнинг озод бўлишига йўл очиш мақсадида ҳужум орқали эътиборни чалғитишга уринишди».

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш агентликлари таъкидлашича, Нальчикка уюштирилган ҳужум бир кун олдинги «Белая Речка» майдонида диний мутаассиблар гуруҳини йўқ қилишни мақсад қилган операцияга нисбатан жавоб реакцияси бўлиб, ҳужум мақсади ҳарбий кучларни операциядан чалғитиш ва шу йўл орқали гуруҳнинг жўнаб кетишига имконият яратиш эди. Террорчиларнинг «Белая Речка» қишлоғи яқинида жойлашган базасидан топиб олинган ҳужжатларга кўра, ҳаракат олдиндан режалаштирилган бўлиб, саккизтадан 15 тагача кишини ўз ичига олган 16 та босқинчи гуруҳ бўлиши кўзда тутилган эди. Аслида, босқин жами бўлиб 240 кишини ўз ичига олиши керак эди, бироқ базага қилинган ҳужум туфайли операция режа бўйича кетмаган.

Шунингдек, Нальчикдаги ҳужумдан олдинроқ босқин етакчиларидан бири Анзор Астемировнинг ишончли кишиларидан бири қўлга олинди ва тинтув натижасида ундан аэропорт харитаси ҳамда шаҳар полиция департаменти ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш агентликлари суратлари жойланган флеш карта топиб олинган. Бундан аёнки, террористлар жиддий ҳаракатни режалаштираётган эди.

11 октябрь куни Кенже яқинидаги ўрмонда босқин етакчилари Шамил Басаев билан учрашганлари маълум бўлди. 9 октябрда эса бетон билан ўралган завод ҳудудидан 500 килограммга тенг портловчи моддалар топиб олинган эди. Операциядан сўнг Шамил Басаев ўз баёнотида операциядан беш кун олдин махфий маълумотлар фош бўлгани ҳамда Налчикка қўшимча кучлар киритилганини террористларнинг катта йўқотишига сабаб сифатида келтириб ўтди. Унинг айтишича, операцияга жуда узоқ муддат мобайнида тайёргарлик кўриб келингани сабабли улар босқинни бекор қилмаган.

Кабарда-Болқор ички ишлар вазирлигининг уюшган жиноятчиликни назорат қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари Альберт Сижажевнинг айтишича, босқинчилар нафақат республика пойтахтини қўлга олишни, балки уни икки ой давомида назоратда ушлаб туришни ва ундан сўнг эса ўрмонларда қочиб юриб, партизанлик усулида урушни давом эттиришни режалаштирган экан. Сижажев Нальчикдаги босқин, аслида, 4 ноябрь куни – Рамазон тугаши билан содир бўлиши кўзланган эканини ҳам қўшиб қўйган.

Ҳалокатли оқибатлар ва жиноятга берилган жазо

Босқин оқибатида 93 та террорист ўлдирилган ва етмишдан ортиқ кишилар жиноятга шерикликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Шунингдек, 14 та фуқаро ва 35 та полиция офицерлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари офицерлари ҳалок бўлди, 240 дан зиёд одамлар жароҳатланган (уларнинг орасида 129 киши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари офицерлари эди).

Фото: «Коммерсантъ»

Фото: «Коммерсантъ»

2014 йилгача давом этган суд жараёнлари Анзор Машуков, Мурат Бапинаев, Аслан Кучменов, Расул Кудаев ва Эдвард Мироновларни умрбод қамоқ жазога тайинланиши билан якунланди. 49 айбланувчи эса қаттиқ режимдаги калонияларда бошқа турдаги қамоқ жазолари билан тайинланди. Айбланганларнинг учтаси эса қамоқ муддатини ўтаб бўлгани сабабли озод этилган.

Стадионга қулаган самолёт

1976 йилнинг 13 октябрь куни Ллойд Аэрео Боливиано авиакомпаниясига тегишли Санта-Крус—Майами йўналиши бўйича парвоз қилган Boeing 707-131F ҳавога кўтарилганидан бир неча сония ўтиб, шаҳар кўчасига қулаган эди. Ҳалокат оқибатида 91 киши ҳалок бўлган — жами 3 нафар экипаж аъзоси ва ердаги 88 киши. Бу Боливия тарихидаги энг йирик авиаҳалокат ҳисобланади.

Фото: History Time

Фото: History Time

Ҳалокатга учраган Boeing самолёти 1959 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, кейинчалик Американинг ТWА авиакомпанияси томонидан қайта жиҳозланган ва 1971 йилда Israel Аэроспаcе Industries авиакомпанияси томонидан харид қилинган. 1972 йилнинг самолётни Phoenix Airways авиакомпанияси сотиб олган, орадан уч йил ўтгач, Jet Power авиакомпанияси унинг эгасига айлаган. Ўша йилнинг майида самолёт Фрагтфлуг, июнда эса Колумбиянинг АRCA Cоломбиа авиакомпанияларига лизингга берилган. Декабрда яна Жет Power’га қайтиб келган самолёт, 1976 йилнинг мартида Ryn International Airlines авиакомпаниясига лизингга топширилган. 25 майдан бошлаб Air-India авиакомпанияси томонидан фойдаланилган, бироқ шу йилнинг августида ҳаво кемаси яна Ryn International Airlines’га қайтарилган. Октябрь ойида эса Боливиянинг Ллойд Аэрро Боливиано авиакомпанияси томонидан АҚШга юк ташиш мақсадида ижарага олинган.

13 октябрь куни Хьюстондан (Техас) Боливияга бурғулаш қурилмаларини олиб келган Boeing 707-131F Санта-Крус аэропортига соат 07:00 да келиб қўнган. Учувчилар жадвал бўйича беш соат давом олган (жумладан, меҳмонхонада 2 соат 45 дақиқа), шундан кейин Майамига қайтиш рейсини бажаришга тайёрланган. Соат 13:30 да лайнер парвозга рухсат олиб, шимоли-ғарбий йўналишда ҳавога кўтарилган. Унинг бортида уч нафар экипаж аъзоси ва авиаёнилғи захираси бўлган.

Ҳавога кўтарилиш бўйича кераклик тезликка эришгач, учувчилар тумшуқ шоссисини кўтариб, самолётни баландлатган, бироқ шу вақтда бошқарув қўлдан чиққанини пайқаб қолган. Самолёт учиш-қўниш йўлагидан узилган ва ҳавога 8 метр кўтарилган, транспорт чорраҳасидан учиб ўтиб, икки қаноти билан ёритиш симчироқларига урилган, кейин эса тезлик билан бирга баландликни йўқотишни бошлаган. Libertadores кўчасидаги турар жой бинолари ва Пласидо Молина номидаги мактаб бурчагига урилган самолётда ёнғин чиққан. Ўша вақтда барча ўқувчилар тушликда бўлгани боис, кўплаб инсонлар омон қолган. Ёнаётган самолёт ҳаракатни давом эттириб, ёнилғи қуюш шохобчасида навбат кутиб турган автомобилларга урилган, ёшлар жамоаси ўртасида мусобақа ўтказилаётган «Улям Бендек» стадионига тўқнашиб, портлаб кетган.

Ҳалокат оқибатида уч нафар учувчининг барчаси ҳалок бўлган. Шунингдек, ердаги 100 яқин одам, асосан, стадиондаги ёшлар фожиа қурбонига айланган. Аввалига газеталар 97 киши ҳалок бўлгани ҳақида ёзган, уларнинг 81 нафарини шахси аниқланган. Расман ҳалокат қурбонлари сифатида 91 киши кўрсатилган, шунингдек, 82 киши жароҳат олган. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинган.

Ҳалокат юзасидан терговни Боливия комиссияси АҚШнинг Транспорт хавфсизлиги бўйича миллий кенгаши (НЦБ) вакиллари кўмагида амалга оширилган. Самолётдаги «қора қути» қувватлантирилмагани сабаб терговни давом эттириш қийинчилик туғдирган.

Дастлабки версияларда двигатерллардан бири ишдан чиққан дея тахмин қилинган, бу керакли тезланишга эришмаган самолётнинг қулашини юзага келтирган. Бироқ борт двигателларини текшириш давомида қулаш вақтида 4 та двигателнинг барчаси соз ҳолатда бўлгани аниқланган.

Фото: History Time

Фото: History Time

Охир-оқибат ҳалокатга экипажнинг ҳаракати сабаб бўлган деган хулосага келинган. Яъни учувчилар двигателни бошқариш ричагини керакли режимга қадар тортмаган. Бунга улар қаттиқ чарчагани сабаб бўлган, чунки Хьюстон рейстидан бир сутка олдин Боливия меҳмонхонасидаги ҳордиққа уч соатдан камроқ вақт сарфланган. Шунингдек, ҳалокатга авиаёнилғининг ифлослангани сабаб бўлган. Хусусан, Эл-Тромпилё аэропортида самолёт бакига 52 160 литр авиация керосини қуйилган бўлса, шундан 2665 литрли оддий водопровод суви бўлган. Бу эса двигатель қувватнинг кучсизлантирган.

«Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Дунё
Лукашенко «кучсиз Mercedes» туфайли ЕОИИ саммитига пиёда келди (видео)