Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) ҳафталик эпидемиологик ҳисоботи маълумотларига кўра, бир ҳафта давомида дунёда COVID-19 билан касалланиш 10 фоизга, ўлим даражаси эса 1 фоизга камайди.

Фото: LETA

Фото: LETA

3—9 октябрь оралиғида дунёнинг барча ҳудудларида коронавирус билан касалланиш даражаси пасайди, айниқса Африка (41 фоизга), Жануби-Шарқий Осиё (25 фоизга) ва Ғарбий Тинч океани минтақасида (21 фоизга) энг кўп камайиш кузатилди.

Бир ҳафта ичида дунё бўйлаб деярли 2,9 миллион кишида коронавирус аниқланди.

Коронавирусдан ўлим АҚШ ва Тинч океанининг ғарбий минтақаларидан ташқари барча ҳудудларда камайди. Ушбу минтақаларда ўлим даражаси мос равишда 11 ва 1 фоизга ошди. Ўлимлар бўйича энг катта пасайиш Африкада (53 фоизга) ва Жануби-Шарқий Осиёда (23 фоизга) қайд этилган.

Умуман олганда, ҳафта давомида дунё бўйлаб COVID-19 туфайли 9 минг ўлим қайд этилди.

Бутун пандемия даврида дунёда 623 миллиондан ортиқ одамда коронавирус аниқланган ва касаллик оқибатларидан 6,5 миллиондан ортиқ одам вафот этган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди