Украина президенти Владимир Зеленский украиналик ва россиялик собиқ амалдорлар ҳамда тадбиркорларга нисбатан шахсий санкциялар қўллаш ҳақидаги фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович, мамлакат собиқ мудофаа вазири Павел Лебедев, украиналик тадбиркор Сергей Курченко ва россиялик миллиардер Олег Дерипаска чекловлар остига тушди.
Уларнинг Украинадаги активлари ўн йилга блокланади.
Украина ҳукумати аввал ҳам ушбу тўрт шахсга нисбатан санкциялар жорий қилган. Мамлакат бош вазири Денис Шмигалнинг тушунтиришича, такрорий санкциялар уларнинг Украинада қолган мол-мулкини узил-кесил мусодара қилишга имкон беради.
Изоҳ (0)