Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида Malibu люкидан танасини чиқариб, рақсга тушган аёлларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳуқуқбузарлик шаҳардаги камераларга тушиб қолган. Тезкор тартибда олиб борилган текширув ишлари жараёнида қўпол равишда йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланган ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг шахсига аниқлик киритилиб, шаҳар ички ишлар бўлими тергов бўлинмасига олиб борилган.
Ҳуқуқбузарлик содир этганларнинг бири — 23 ёшли аёл 4 нафар фарзандини уйда қолдириб, ўзи бу каби ишларни содир этиб юрганидан афсусдалигини таъкидлаган. Унинг 21 ёшли шериги муқаддам ҳуқуқбузарлик содир этгани учун 8 ой муддатга Шеробод тумани 41-манзил колониясида жазо ўтагани маълум бўлган. Икки Malibu ҳайдовчилари ҳам оилали эркаклар бўлгани очиқланган.
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)га асосан аёлларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Изоҳ (0)