Италиянинг Жесоло шаҳрида 30 сентябрдан 9 октябрга қадар кикбоксинг бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар 4 та олтин, 7 та кумуш ва 15 та бронза, жами 26 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 20-ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик кикбоксчилар Осиё минтақаси бўйича иккинчи ўринни эгаллади.
-32 кг вазн тоифасида Асадбек Абрураимов, -42 кг вазн тоифасида Улуғбек Баҳодиров, -45 кг вазн тоифасида Миразиз Ортиқов, -60 кг вазн тоифасида Меҳрож Жумабоев олтин медалга сазовор бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)