Формула 1 пойгачиси Макс Ферстаппен Япония гран-присида ғолибликни қўлга киритиб, 2022 йилги мавсум чемпионлигини муддатидан аввал ҳал қилди.
Бу Red Bull пойгачиси учун фаолиятидаги иккинчи чемпионлик бўлди. Нидерландиялик 2021 йилда ҳам чемпионликни қўлга киритганди. Макс мавсумдаги ғолиблик бўйича Фернандо Алонсо, Мик Ҳаккинен, Эмерсон Фиттипалди, Грем Ҳилл, Жим Кларк ва Альберто Аскари билан тенглашиб олди.
Япониядаги гран-прида Ферстаппен фаолиятидаги 32-ғалабани қўлга киритди ва бу борада Фернандо Алонсо билан тенглашди. Фақат Льюис Ҳемилтон (103), Михаэль Шумахер (91), Себастьян Феттел (53), Ален Prosт (51) ва Айртон Сенна (41) бу борада ундан олдинда.
Япониядаги гран-при жорий мавсумдаги 18-пойга бўлди. Макс уларнинг 12 тасида ғалаба қозонди. Ферстаппен 2022 йилги мавсумда яна бир пойгада ғолиб чиқадиган бўлса, Феттел ва Шумахернинг рекордини такрорлайди. Мавсум тугашига ҳали 4 та мусобақа бор.