Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида журналистлар билан мулоқот қилди. Суҳбат давомида таълим соҳаси ҳақида ҳам гапириб, дарсликлар яратиш масаласига тўхталди.
Президентнинг таъкидлашича, таълим соҳасида қилиниши керак бўлган ишлар кўп.
«Дарсликлар масаласида ҳам анча муаммо бор экан, унинг ичига кириш керак. Дарсликлар савияси ҳақида катта муҳокамалар бўлди. Финляндиянинг стандарти билан бир хилда 1–4-синфлар учун дарсликлар қиладиган бўлдик. Нимага десангиз, Финляндия халқ таълими Европа миқёсида, умуман, дунёда рақобатга чидамли, кўп тажрибани ўзидан ўтказган» — деди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазирлиги келиб тушган 6229 та ариза асосида бошланғич синфлар учун янги авлод дарсликлари апробациясини бошлаганини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)