Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги 3-ўрин учун баҳсда 8 октябрь, шанба куни Таиландга қарши баҳс олиб борди.`
Учрашувда Ўзбекистон 8:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистонликлар сафида Элбек Тўлқинов, Ҳусниддин Нишонов, Суннатилла Жўраев, Анасхон Раҳматов, Илҳом Ҳамроев биттадан гол урган бўлса, Ихтиёр Ропиев дублни расмийлаштирди. Таиланд таркибида Вингвон ва Срирангпирот гол муаллифига айланди.
Шу тариқа Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Осиё Кубогида 3-ўринни эгаллади. Ўзбекистон ярим финалда Японияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Таиланд эса Эронга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Осиё Кубоги
3-ўрин учун баҳс
8 октябрь, шанба
Ўзбекистон — Таиланд 8:2
Голлар: 1:0 — 2 Ихтиёр Ропиев, 1:1 — 2 Вингвон, 2:1 — 6 Даврон Чориев, 3:1 — 14 Элбек Тўлқинов, 4:1 — 16 Ҳусниддин Нишонов, 5:1 — 22 Суннатилла Жўраев, 6:1 — 23 Анасхон Раҳматов, 7:1 — 26 Ихтиёр Ропиев, 7:2 — 27 Срирангпирот, 8:2 — 31 Илҳом Ҳамроев.Ўзбекистон: Рустам Умаров, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев.
Захира: Равшан Элибоев, Машраб Одилов, Суннат Жўраев, Дилшод Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Анасхон Раҳматов, Давлат Ибрагимов, Шаҳрам Фахриддинов.
Изоҳ (0)