Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Интер» футболчиси Алессандро Бастони «Барселона»га қарши учрашувдан сўнг (1:0) таҳдидга учради.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бу ҳақида футболчининг рафиқаси ижтимоий тармоқларда маълум қилди ва почтага келиб тушган бир нечта хатларни илова тариқасида жойлади, дея хабар беради Cоrriere dello Sport нашри.

Хабарларнинг бирида: «Турмуш ўртоғингнинг оёғини синдираман. Мен уйларинг атрофидаман. Уни отаман ва у ортиқ футбол ўйнай олмайди», — деган ёзувлар бўлган.

«Барселона» мухлисларининг бундай муносабатига Бастонининг Instagram саҳифасига жойлаган сурат сабаб бўлиши мумкин.

Алессандро ижтимоий тармоққа «кўк-анорранглилар» футболчиси Гавини либосидан тортиб, майдонда судраётгани акс этган расмни жойлаб, «қалб ва характернинг ғалабаси», деган ёзувни қолдирган.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ гуруҳ босқичи 3-турдан ўрин олган ўйинда «Интер» «Барселона» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. C гуруҳида «нераззурилар» 6 очко билан 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, каталонияликлар 3 очко билан 2-поғонани банд этган.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Фото: Зарбалардан кейин чироқсиз қолган Украинанинг коинотдан кўриниши
Маҳаллий
Андижонда Isuzu ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 41 киши жароҳатланди, 3 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган
Дунё
Сена дарёси бўйлаб сайр: турли-туман қиёфалар ва машҳур тарихий обидалар — суратларда