Аргентиналик мутахассис Хорхе Сампаоли «Севилья» бош мураббийига айланди.
Мураббий испан клуби билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Сампаоли иккинчи бор «Севилья»га мураббий этиб тайинланди. Бундан аввал 2016/17 йилги мавсумда ҳам жамоани бошқарган.
Аргентиналик мураббий Хулен Лапотегининг ўрнини эгаллади. Лапотеги «Боруссия Д»га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи ўйинидан сўнг (1:4) истеъфога чиқарилди.
Сампаолининг сўнгги клуби «Марсель» жамоаси эди. Хорхе 2021 йил февралдан 2022 йил июль ойига қадар француз клуби бош мураббийи сифатида ишлади.
«Севилья» Ла Лиганинг ортда қолган 7 туридан сўнг 5 очко билан 17-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)