Қоҳира шаҳрида 6 октябрь куни Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг Миср Пахта арбитражи ва синови бош ташкилоти (CATGO) раиси Муҳаммад Халил Хедр билан учрашуви ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Таъкидланишича, томонлар икки давлат пахтачилик соҳасида ҳамкорлик қилиш, хусусан, CATGO ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги «Сифат» пахта толасини сертификатлаш маркази билан яқиндан алоқалар ўрнатиш, пахта толасини сертификатлаш ва синовдан ўтказиш борасида технология ва тажриба алмашиш бўйича онлайн музокаралар ташкил этиш, шунингдек, «Сифат» маркази вакиллари ва соҳада фаолият юритувчи 5–6 нафар олим ва мутахассис учун йил якунига қадар CATGO’нинг ўқув курсида грант асосида малакасини ошириш бўйича келишувларга эришди.
Мамлакатнинг Қоҳира шаҳридаги элчихонаси маълумотига кўра, Миср Пахта арбитражи ва синови бош ташкилоти (CATGO) 1975 йилда ташкил этилган бўлиб, фаолият йўналишлари пахта сифатини ўрганиш, уни янада яхшилаш ва соҳада илмий тадқиқотлар олиб боришдан иборат.
Изоҳ (0)