Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ва АҚШ олимлари вилт касаллигига чидамли янги пахта навини яратди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Кўплаб мамлакатлар, жумладан, АҚШ ва Ўзбекистонда пахта қишлоқ хўжалигидаги муҳим экинларидан бири, деб ёзади Америка ўсимликшунослик жамияти. Сўнгги йигирма йилда Калифорниядаги ва Ўзбекистон далаларида ғўза вилт касаллигига учраши, оқибатда ўсимлик қуриб қолиш ҳолатлари кўп кузатилмоқда.

Бу муаммони ҳал қилиш, ғўза етиштираётган фермерларга кўмак бериш мақсадида АҚШ ва ўзбекистонлик олимлар биргаликда тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Бу икки мамлакатда ҳам пахта ҳосили нобуд бўлишининг олдини олмоқда. Бунда ғўзанинг замбуруғга чидамлилигини оширишга қаратилган ечимни топиш устида тадқиқотлар олиб борилди.

«Ўзбекистонлик олимлар ва АҚШ тадқиқотчилари касалликка чидамли навларни аниқлаб, уларни чатиштириш орқали вилтга чидамли пахта навини яратишга эришди. Бизнинг ҳаракатларимиз зое кетмади, дея қувонч билан айта оламан», – дейди АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг генетик-тадқиқотчиси Маурисио Уллоа.

Мазкур тадқиқотларда Ўзбекистон ФА Геномика ва биоинформатика маркази олимлари иштирок этмоқда ва бу тадқиқотлар Америка ўсимликшунослик жамиятининг Journal of Plant Registrations илмий нашрида чоп этилган. Тадқиқотчилар Ўзбекистонда ва АҚШда етиштириладиган замбуруғларга чидамли навларни чатиштириш орқали пахтанинг янги линиялар гермплазмасини яратди. Гермплазма яна генетик ресурс ҳам деб аталади ва у селексионерларга қишлоқ хўжалик экинлари навларини кенгайтиришга ёрдам беради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...