Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилмоқчи эканини маълум қилди.

Фото: «Известия»

Фото: «Известия»

«Интерфакс» хабарига кўра, Прагадаги саммитда қатнашган Эрдўғон, ҳам Россия, ҳам Украина билан «очиқ мулоқот» олиб бораётган ягона етакчи эканини таъкидлаган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 7 октябрга Путин ва Эрдўғоннинг телефон суҳбати режалаштирилганини тасдиқлади.

Сентябрь охирида Эрдўғон россиялик ҳамкасби Владимир Путинни Украина атрофидаги кескинликни камайтириш ва Украина донини олиб чиқиш бўйича келишувни узайтириш учун қадамлар ташлашга чақирганди. Шунингдек, Эрдўғон, ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларидаги референдумлар масаласига тўхталиб, Путинга тинчликка яна бир имконият беришни таклиф қилганди.

Туркия Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан кейин улар ўртасида кўп марта воситачилик қилган. Хусусан, «дон келишуви» Туркия иштирокида тузилган бўлиб, у Украина портларидан дон импорт қилишни бошлаш имкониятини берганди. Шунингдек, Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашинувидан кейин, «Азов» полки командирлари Туркияга юборилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Фото: Зарбалардан кейин чироқсиз қолган Украинанинг коинотдан кўриниши
Маҳаллий
Андижонда Isuzu ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 41 киши жароҳатланди, 3 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган
Дунё
Сена дарёси бўйлаб сайр: турли-туман қиёфалар ва машҳур тарихий обидалар — суратларда