Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида Сирдарё туманидаги «Арслон бобо» фермер хўжалигида фаоллар билан суҳбатлашди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари Сирдарё вилоятига ташрифидан мақсадда ҳудудда яна қандай ўзгаришлар қилиш мумкин деган саволга жавоб олиш лозимлигини айтди.

«Аввал пахтада 4 ой вақтимиз ўтарди. Энг оғриқли муаммомиз — пахта далаларида устозларимиз, талабаларимиз бўларди. Ҳозир эса ҳамма ўқишда. Мен ўзим ҳам 11 йил мактабда ўқиган бўлсам ҳар йили 4 ой пахтада бўлардим», — деди президент.

Шавкат Мирзиёев Сирдарё туманидаги 38 та маҳаллани обод қилиш ишлари юзасидан ҳам фикрларини билдириб ўтди.

«Мени энг қийнайдиган муаммо — ёшлар тарбияси. Тарбия беришда нафақат ота-она, балки маҳалланинг ҳам ўрни беқиёс. Агар маҳаллаларимизни ривожлантирсак бу кўплаб соҳаларда ижобий таъсирини кўрсатиши аниқ», — деди президент.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди