Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани «Қорақўрғон» МФЙда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали ажратилган маблағлар талон-торож қилингани аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Пахтаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, «С.C.» МЧЖ раҳбари Н.А. «Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» УК Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, тумандаги «Қорақўрғон» МФЙда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзган.

Шу йўл билан улар 249,2 миллион сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...