Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида қалбаки долларга iPhone 13 харид қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро Х.К. «OLX» сайти орқали нотаниш харидор аёл билан ўзининг «Ипҳоне 13» русумли уяли алоқа воситасини 1200 долларга сотишга келишиб, тумандаги «Evos» кафеси олдида учрашган пайтида харидор аёл унга уяли алоқа воситаси учун 12 дона 100 долларлик қалбаки купюраларни бериб кетгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Бизнинг жамиятда сени лаънатланган ёки ахлоқи бузуқ одам деб ўйлашар эди» — вужудида ОИВ билан яшаётган инсонлар ҳикояларини жамлаган «Ҳаёт давом этади» фотокўрга...
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Спорт
Бокс юлдузи Сауль Альварес Месси ва Аргентина халқидан узр сўради