Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

НАТО альянсга аъзо мамлакатларни Россия Украина билан чегараларда ядро синовларини ўтказиб, шу тариқа «оммавий қирғин қуролини қўллашга шайлигини намойиш этиши» мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда The Times хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Нашрнинг мудофаа соҳасидаги юқори мансабли манбасига кўра, синовлар Қора денгизда бўлиб ўтиши мумкин. Бу Украинада тактик ядро қуролини қўллашдан кўра эҳтимолга яқинроқ бўлган бўларди, деб ёзади газета: бундай сценарий «истисно этилмаган» бўлса-да, у катта хавфларга эга, шу жумладан, Россиянинг ўзи учун ҳам — хатоликка йўл қўйилган тақдирда Россия шаҳарларига зарар етиши мумкин, деди Times суҳбатдоши.

Россия томони Украинада ядро қуролини қўллаш эҳтимолини кўп марта рад этиб келган. Кейинроқ, дентабрда, қисман сафарбарлик ҳақида эълон қилаётиб, Путин Ғарб мамлакатлари «Киевни ҳарбий ҳаракатларни Россия ҳудудига кўчириб ўтказишга туртки бераётгани»ни ва ўйинга «ядровий шантаж»ни қўшаётгани айтганди. У хавф юзага келган тақдирда Москва ўзида бор воситаларни қўллашига ваъда берди. Кейинроқ Путин АҚШ Японияда ядро қуролини ишлатиб, «прецедент яратгани»ни айтди.

Октябрь бошида эса Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинадаги ҳарбий операция доирасида «кам қувватли ядро қуролигача бўлган» янада кескинроқ чораларни қўллаш кераклиги ҳақида ёзди.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ядро қуроли қўлланилиши Россия учун жиддий оқибатларни келтириб чиқаришини таъкидлади. Пентагон Москва томонидан ядро қуроли билан таҳдид қилинишини қораламоқда, аммо у бундай қуролни Украинада ишлатиши мумкинлигидан дарак берувчи белгиларни ҳозирча кўрмаётганини айтмоқда.

Аввалроқ НАТО равзедкаси альянс қўмондонлигини Россия томонидан масофадан туриб бошқариладиган «Посейдон» сувости қурилмаси синовдан ўтказилаётгани эҳтимоли ҳақида огоҳлантирганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқада ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Маҳаллий
Сурхондарёда «Жигули» қўйлар подасини уриб юборди
Маҳаллий
«Биз учун ЖСТга қўшилиш мутлақ устувор вазифа» –  ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Обидов