• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Махфий юк олиб келаётган самолётнинг «дом»га қулаши, Швейцарияда бир вақтда ўзини ёқиб юборган 48 киши ва Қатағон қурбонлари. Кун хронологиясида 4 октябрь

    4 октябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан махфий юк олиб кетилаётган самолётнинг турар жой биносига қулаши, Швейцарияда бир вақтнинг ўзида ўт қўйган 48 киши ҳамда Қатағон қурбонларига оид фактлар ўрин олган.

    Турар жой биносига қулаган Boeing 747

    1992 йилнинг 4 октябрь санасида Амстердамда содир бўлган авиаҳалокат қурбонлари сони ҳозирга қадар маълум эмас. Boeing-747 ташувчи самолёти ноқонуний муҳожирлар яшайдиган «Грунвен» комплексига келиб урилган. Аммо ҳалокат бу орқали эмас, балки самолёт бортида бўлган сирли юк ва уни қидиришда келган махсус кийимлардаги одамлар сабаб машҳурликка эришган.

    Фото: Realt.onliner
    Boeing-747 самолёти Нью-Йоркдан Тель-Авивга парвоз қилаётган бўлиб, Амстердамда тўхтаб ўтиши керак эди. Самолёт бортида 114 тонна юк бўлган — унинг 6,5 тоннасига «ўта хавфли юк» тоифаси белгиланган.

    Қулаш

    Аэропортда Boeing 74,2 минг литр авиаёнилғи қуйиб олган вақт соат 18:21 да Амстердамдаги турар жой бинолари узра ҳавога кўтарилган. Шамол ва турбулентлик кузатилмаган, кўрувчанлик 15 километрни ташкил этган.

    Орадан 6,5 дақиқа ўтгач, Гоер кўли узра портлаш овози эшитилган ва самолёт ўнг қанотидаги иккала двигателидан ҳам айрилган — улар узунлиги 10 метр келадиган қанот билан бирга узилиб тушган. Самолёт бошқарувчанликни йўқотиб, ўнгга оғишни бошлаган.

    Учувчи Исхок Фухс аэропортга қайтиш қарорини қабул қилади. Иккинчи учувчи Арнон Охад фалокат сигналини юбориб, Boeing қайтаётганини билдиради. Учувчиларнинг илтимосига кўра, диспетчерлар Boeing’га энг узун 27-сонли қўниш йўлагини бўшатиб беради ва ўт ўчирувчиларни чақиради. Аммо буларнинг барчаси фойдасиз эди.

    Соат 18:35 да учувчилар гидравлик тизим ишдан чиққанини маълум қилган. Шунда иккинчи учувчи сўнгги сўзини айтган: «Қулаяпмиз, қулаяпмиз, қайтараман қулаяпмиз!».

    Фото: Realt.onliner

    Биринчи учувчи шассини очиш буйруғини беради, аммо самолёт ҳалокатга юз бурган. Бир неча сониядан кейин тумшуқ қисми юқорига қараган Boeing «Груневен»даги 11 қаватли уйга келиб урилиб, портлаб кетади. Бунинг оқибатида 31 та квартира бутунлай яксон бўлади. Портлаш кучи шу қадар кучли бўлганидан учувчиларнинг жасади бор кабина комплексдан ташқарида топилган, самолёт қолдиқлари эса 600 метрга қадар учиб кетган.

    Оқибат

    Boeing’нинг қулаши ва юзага келган ёнғин оқибатида қанча инсон ҳалок бўлгани номаълум. Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, самолёт бортидаги 4 киши ва ерда 39 киши ҳалок бўлган. Аммо полициянинг тахминича, ҳалок бўлганлар 200 кишини ташкил этган, Амстердам мери Эд ван Тин 240 нафар қурбон ҳақида гапирган. Шаҳарликлар ушбу рақамларни ҳам камайтириб кўрсатилмоқда деб ҳисоблаган. Бундан ташқари яна 26 киши турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

    Фото: Realt.onliner

    Юзага келган ёнғин Амстердан аҳолисини ларзага солган. Оловдан қутулиш учун одамлар деразадан сакраб, ҳалок бўлган, полиция самолёт қолдиқларини теришга тушган, ҳатто унинг «қора қути»ни олиб кетган бошпанасиз юзлаб муҳожирларни қувиб юборишга мажбур бўлган.

    Энг муҳими ҳалокатнинг эртаси куни содир бўлган — оқ комбинезон кийган 10 киши ҳодиса жойига келиб, ниманидир қидирган. Номаълум шахслар ўзларини Исроил махсус хизмати ходимлари деб таништирган ва ўзларини ҳалокат жойига ўтказиб юборишларини сўрашган. Уларга рад жавоб берилгач, полициячилар билан жанжал юзага келган. Бундан хабар топган полиция раҳбарияти тергов бошлаган. Аниқланишича, «меҳмонлар» ҳодиса жойига вертолётда келган, бироқ аэропортда уларнинг парвозига оид барча маълумотлар ўчириб ташланган. Шунда мазкур одамлар «намуна олиш» учун келган шаҳар ишчилари экани ҳақида миш-миш тарқатилган.

    Махфий операция

    Тергов самолёт теракт қурбони бўлмаганини кўрсатган. Металлнинг емирилиши сабаб парвоз вақтдаги двигателлардан бири ажралиб тушган. У иккинчи двигателга урилиб, уни ҳам узиб юборган. Қанотининг биридан айрилган Boeing эса ҳалокатга маҳкум эди.

    Фото: Realt.onliner

    Самолёт бортида бўлган юк орасида зарин заҳарли моддасини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган 200 килограммга яқин диметил-метилфосфонат бўлган. Юк Пенсильваниядаги Биологик тадқиқотлар институтидан Тель-Авивга олиб кетилаётган бўлган. Бундан ташқари, самолётнинг дум қисмида балласт — 282 килограмм кучсизлантирилган уран бўлган. Бу каби моддалар ўша вақтларда кўплаб Boeing’ларда бўлган, аммо ўт ўчирувлар ҳам, қутқарувчилар ҳам бундан бехабар бўлган.

    Кўп ўтмай «Груневен»да омон қолган фуқароларнинг соғлиғида муаммолар юзага кела бошлаган. Уларнинг 70 фоизи Форс кўрфазидаги уруш синдромидан ҳамда микоплазмозадан азият чеккан. Уларда кўплаб белгилар — мушаклардаги оғриқдан тортиб, импотентликкача кузатилган 1999 йилдагина нидерландиялик олимлар ҳалокат содир бўлган кўп қаватли бинода яшаганлар уран оксидини ҳидлаганидан касалланганини тан олган. Махфий юк масаласи сабаб Нидерландия ва Исроил ўртасидаги муносабатлар узоқ вақт кескин ҳолатда бўлган.

    Фото: Realt.onliner

    Швейцариядаги оммавий қотиллик: нима сабабдан 48 киши бир вақтда ўзини ёқиб юборганди?

    Жасадлар гилам устида, кафедрадан марказ томон 23 та нур ҳосил қилган ҳолда ётарди. Эркакларнинг жасади қизил ва қора диний либосда, аёллар, жумладан, 12 ёшли қиз — оқ ва тилларанг кийимда бўлган. 1994 йилнинг 4 октябрь куни Швейцарияда «Қуёш иборатхонаси ордени» сектасининг аъзолари оммавий равишда ўз жонига қасд қилганди.

    Фото: AFP

    Бир вақтнинг ўзида 48 киши ҳалок бўлган: 25 киши Гранж-сюр-Салвандаги иккита уйда ўзини ёқиб юборган, яна 23 киши — олов етарли даражада ёнмаган Шейридаги уйда ўзига ўт қўйган. У ерда астология ҳақида маърузалар ёзуви туширилган магнитофон плёнкаси ҳам сақланиб қолган. Афтидан, у ўз жонига қасд қилаётган одамларнинг сўнгги дақиқаларида ҳам янграб турган.

    Барча Сатурнга

    Швейцариянинг «Қуёш иборатхонаси ордени»га 1980 йилда гомеопат шифокор Люк Журе ва тадбиркор Жозеф ди мамбро томонидан асос солинган. «Қуёш таълими»нинг назарий асосларини композитор Мишел Табачник яратган. Орденнинг мақсади одамларни тез орада бошланадиган охирзамонга «тўғри» тайёрлаш бўлган. Бунинг учун олдиндан Ердан Сатурнга кўчиб ўтиб, кам сонли танланганлар қаторида у ерда янги ҳаёт бошлаш керак эди. Бошқа сайёрага кўчиш эса фақат ўзни ёқиб юбориш орқали амалга оширилган.

    Фото: AFP

    Швейцария томонидан ўтказилган терговларда аниқланишича, секта аъзолари ўлимга сабаб бўлувчи дорилардан тайёрланган коктейлни ичган, сўнгги дақиқаларда «Сатурнга кўчишдан» бош тортганлар эса отиб ташланган ёки бўғиб ўлдирилган. Кўплаб жасадлардан ўқ излари, кўкрагига санчилган пичоқ излари ёки бошига полиэтилен қоп кийдирилган излари топилган.

    Тўла ва ҳалок бўл

    Секта асосчилари ҳам ўз жонларига қасд қилган. Уларнинг бунга алоҳида сабаблари бўлган. Тергов жараёнида маълум бўлишича, Журе ва Мамбро мол-мулкидан маҳрум қилиши мумкин бўлган «орден» аъзоларининг суд таъқибидан қўрқишни бошлаган. «Охирзамон» ҳақидаги ҳақиқат шундан иборат бўлганки, «Қуёш ибодатхонаси» яхшигина хайрияларни талаб қилган, шунинг учун сектага фақат бадавлат инсонлар қабул қилинган.

    Фото: AFP

    Швейцарияда эса бундай инсонлар кам бўлмаган, 1990 йил охирига қадар фаолият юритган секта сабаб Франция ва Канадада ҳам ғайриоддий тарзда гуруҳ бўлиб ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари қайд этилган. Шу билан бирга, сирли ва кўлами жиҳатдан фантастик молиявий найранглардан қурол савдосигача жиноятлар содир этилган: буларнинг барчаси «орден» етакчиларининг кўп миллионлик шахсий бизнеси бўлган.

    «Қуёш ибодатхонаси ордени» ҳозирда мавжуд эмас, бироқ у тарихдаги биринчи ва охирги секта ҳисобланмайди. Бундай радикал тарзда охирзамонни 1990 йиллар бошида Америкадаги «Давид тармоғи» сектаси аъзолари ҳам кутган: улар ҳам ўзларига ўт қўйган. Бу ҳақда АҚШда ҳатто «Уэйкодаги фожиа» номли сериал ҳам суратга олинган.

    Қатағон қурбонлари

    1938 йил 4 октябрь – Ўзбекистон тарихидаги энг қайғули ва қонли сана ҳисобланади. Сабаби ўша куни манфур Сталин қатағонининг навбатдаги йирик сериясига старт берилди. Шу куни СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг сайёр йиғилишларида ўзбек халқининг энг олди маърифатпарварлари, зиёлилари, олимлари ва давлат арбобларига ҳукм ўқилди ва уларнинг аксарияти отиб ташланган.

    4 октябрь куни Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат каби эл ардоғидаги шоир ва ёзувчилар, Ғози Олим Юнусов, Қаюм Рамазон, Отажон Ҳошимов, Мажид Қодиров, Зиё Саидов каби адабиётшунос олимлар, биринчи ўзбек кинорежиссёри ва фотографи Худойберган Девонов отувга ҳукм қилинди. Улар ҳукм чиқарилган куниёқ, 1938 йилнинг 4 октябрида шошилинч қатл этилади.

    Ҳарбий коллегиянинг 1938 йил 4 октябрдан 16 октябргача бўлган сайёр йиғилишларида жами 507 нафар ўзбекистонлик сиёсий маҳбуслар устидан ҳукм чиқарилган. 1934-1938 йилларда Ўзбекистондан 40 минг нафардан ортиқ инсон қатағон қилинган. Шуларнинг 730 нафари «халқ душмани» сифатида отиб ташланган.

    1938 йилнинг 4 октябрида отилган бир гуруҳ миллат зиёлилари

    1938 йилнинг 4 октябрида отилган бир гуруҳ миллат зиёлилари
    Фото: Google Images

    Адабиётшунос олим, академик Наим Каримовга кўра, 4 октябрдан 5 октябрга ўтар кечаси, ҳамма ухлаган вақтда Фитрат, Абдулла Қодирий, Отажон Ҳошим каби зиёлилар ҳозирги Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган «НКВД» махсус полигонида отиб ташланган. Уларнинг барчаси битта чуқурга кафансиз, жанозасиз махфий равишда дафн этилган. Жасадлар тезроқ чириб кетиши учун устиларидан ё хлор сепишган ёки тезак ташлашган.

    Чўлпонга ўқ етмай қолганиданми ёки тўппонча отилмаганиданми, жаллодлар уни ўша кеча отмасликка қарор қилади. Аммо шоир «Ўлдиринглар! Мен сенларнинг давлатингда, замонингда яшашни истамайман! Сенларни кўргим йўқ», деб бақиради. Шунда Чўлпонни болта билан чопиб ўлдиришган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Атлантика океанига чўкиб кетган СССРнинг ядровий сувости кемаси, Германиянинг бирлашуви ва АҚШда Шукроналик кунининг пайдо бўлиши. Кун хронологиясида 3 октябрь

    04.10.2022, 09:30   Изоҳ (0)   32773
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ ҳижоб билан боғлиқ намойишлар туфайли Эронга санкциялар киритади

    04.10.2022, 09:18

    КХДР Японияга қарата ракета учирди, у тарихдаги энг узоқ парвозни амалга оширди

    04.10.2022, 09:00

    «Сизга қайси Илон Маск кўпроқ ёқади?» — Зеленский Маскнинг баёнотларига ноодатий жавоб қайтарди

    04.10.2022, 00:59

    Украина президент идораси Илон Маскнинг баёнотларига жавоб қайтарди

    04.10.2022, 00:46

    Илон Маск Украинадаги уруш қай ҳолатда якун топиши мумкинлигини тахмин қилди

    03.10.2022, 23:09

    Бурятия шаманлари россиялик аскарларга ёрдам бериш учун диний маросим ўтказмоқчи

    03.10.2022, 22:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланди: қайси жамоалар иштирок этади, ўйинлар қаерда бўлиб ўтади ва мукофот пули қанча?

    Спорт | 15 июн, 16:58

    Бухорода ҳам ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

    Ўзбекистон | 15 июн, 16:47

    Эрон ракета зарбаларидан Исроилдаги турар жойлар вайрон бўлди (фото)

    Дунё | 15 июн, 15:41

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.