• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Жавоб хати атайин кечиктирилган». «Агробанк»нинг Қашқадарё вилоят бошқармаси судьяларни адолатсизликда айбламоқда

    «Агробанк»нинг Қашқадарё вилояти бошқармаси масъуллари судьяларни адолатсизликда айбламоқда. Бу ҳақда «Дарё»га банк ҳуқуқшуноси Ойбек Абдурашидов маълумот берди.

    «Агробанк» АТБ Китоб филиали.

    «Агробанк» АТБ Китоб филиали.
    Фото: Ойбек Абдурашидов

    Ахборот берилишича, «Агробанк» АТБ Китоб филиали томонидан Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига 2022 йил 6 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг 2022 йил 2 август кунидаги ҳукмига нисбатан апелляция шикояти ва муддатни тиклаш бўйича ариза билан мурожаат қилинган. Бироқ, жавоб хати вилоятдан эмас, Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар суди томонидан юборилган.

    Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар суди шу куннинг ўзида муддатни тиклаш тўғрисидаги ариза рад этилгани ҳақида жавоб хати тайёрлаб, атайин кечиктириб, «Агробанк»АТБнинг Китоб филиалига юборган. Жавоб хати банкнинг Китоб филиалига 2022 йил 13 сентябрь кунида келиб тушган. Жавоб хатида «ЖИБ Шаҳрисабз шаҳар суди раиси номига ёзган аризангиз ўрганиб чиқилди», дейилган. Аслида, банкнинг Китоб филиали томонидан ЖИБ Шаҳрисабз шаҳар суди раиси номига эмас балки, Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига ариза билан мурожаат қилинган, — дейди банк юристи Ойбек Абдурашидов.
    Юристнинг тушунтиришича, амалдаги қонун талабларига кўра, фуқаровий даъвогар «Агробанк» АТБ Китоб филиали томонидан апелляция шикояти бериш муддатлари ўтказилмаган.
    Ҳукмнинг санкция қисмида фуқаровий даъвогар ҳукмни олган кундан эътиборан 20 кун муддат ичида апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатиб ўтилган. Шу ҳолатда, яъни филиал ҳукмни 2022 йил 26 август куни олганлигини инобатга олсак, 10 кунлик муддат ичида апелляция шикоятини берган ҳисобланади. Агарда апелляция шикояти муддати ўтган деб ҳисобланса, яъни ҳукм фуқаровий даъвогарга келиб тушган кунгача 20 кунлик муддат ўтган деб ҳисобланмайди, — дейди у.
    Маълум қилинишича, мазкур жиноят ишининг суд муҳокамасида суд раиси судланувчига унинг айблов қарорига қўйилган 158 миллион 935 минг сўм зарарни суд муҳокамаси давомида тўласа, гаров сифатида қўйилган мулкини тақиқдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилишини айтган. Бироқ, дастлабки тергов давомида терговчи томонидан етказилган зарар деб фақатгина кредитнинг асосий суммаси инобатга олинган. Ушбу кредитга ҳисобланган фоиз ва пеня тўловлари инобатга олинмаган.
    Судда судья етказилган зарар миқдори ва ўша пайтда банк филиалидан ЯТТ «Назаров Шаҳзод Эркин ўғли»нинг қарздорлиги тўғрисидаги маълумотни талаб қилмаган. Ва банкка етказилган зарар тўлиқ сўндирилмасдан эҳтиёт чораси сифатида қўлланилган қамоқ бекор қилинган, — дейди юрист.
    Аниқлаштирилишича, ЯТТ «Назаров Шаҳзод Эркин ўғли»га ажратилган кредит бўйича жами 233 миллион 410 минг сўм қарздорлик мавжуд бўлган.
    Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг 2022 йил 2 август куни чиқарилган ҳукмига кўра, «ЯТТ Назаров Шаҳзод Эркин ўғли» томонидан депозит ҳисоб рақамига 158 миллион 935 минг сўм тўланган ва ушбу маблағ «Агробанк» АТБ Китоб филиали ҳисоб рақамига ўтказилган. 233 миллион 410 минг сўмнинг 158 миллион 935 минг сўми тўланган бўлса-да, 74 миллион 475 минг сўмлик қарздорлик ёпилмай қолган. Судья шуни инобатга олмаган ва банк манфаатларига зид равишда қарор қабул қилган, — дейди банк ҳуқуқшуноси.
    «Дарё» банк масъуллари келтирган маълумотларни Қашқадарё вилоят судига тақдим қилиб, ҳолатга изоҳ сўраганда суд ахборот хизмати банкнинг апелляция шикояти расмийлаштирилаётганини маълум қилди.
    «Агробанк» АТБ Китоб филиали бошқарувчисининг 2022 йил 6 сентябрдаги аризасида Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг 2022 йил 2 август кунидаги Ш.Назаровга нисбатан чиқарилган ҳукмининг гаров таъминоти сифатида қўйилган Китоб туманида жойлашган Х.Усмоновага тегишли «Савдо дўкони ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи» биносига қўйилган тақиқни бекор қилиш қисмидан норози бўлиб, апелляция шикояти бериш муддатини тиклаб бериш сўралган. ЖИБ Шаҳрисабз шаҳар суди томонидан 2022 йил 6 сентябрь куни Жиноят процессуал кодексининг 497-4-моддаси (ҳукм устидан апелляция шикоятлари ва протестлари бериш муддати) талабидан келиб чиқиб, апелляция тартибида берилган шикояти бўйича шикоят бериш муддатидан ўтказиб берилгани, муддатни тиклаш учун узрли сабаб бўладиган асослар келтирилмаганлиги сабабли шикоят рад этилган.

    «Агробанк» АТБ Китоб филиали бошқарувчисининг 2022 йил 3 октябрдаги апелляция шикояти бериш муддатини тиклаб бериш ҳақидаги илтимосномаси Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар суди томонидан кўриб чиқилиб, шикоят бериш муддатини тиклаш учун етарли асослар келтирилганлиги сабабли илтимоснома қаноатлантирилиб, ҳозирда апелляция шикояти расмийлаштирилмоқда, — дейилади вилоят суди ахборот хизмати маълумотида.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    04.10.2022, 18:49   Изоҳ (0)   14570
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда камондан отиш бўйича аёллар ўртасида халқаро турнир бошланди (фото)

    04.10.2022, 18:26

    Қозоғистонда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтади

    04.10.2022, 18:22

    Тошкентдан Самарқандга қатновчи «Афросиёб» поезди Даштободда ҳам тўхтаб ўтади

    04.10.2022, 18:10

    Видео: «Қизилқум» қўриқхонасидаги фотоқопқонга тушган Ўрта Осиё қундузи

    04.10.2022, 17:59

    Ўзбекистонда ягона мактаб формасини жорий этиш талаби расман бекор қилинди

    04.10.2022, 17:53

    Қашқадарё Молия бошқармаси бошлиғи ходимларини ҳақорат қилган аудиоёзув тарқалди. Мансабдор аудио эскилигини, бу қилмиши учун жазоланганини айтмоқда

    04.10.2022, 17:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.