Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Шайтанат» сериали орқали машҳурликка эришган актриса, продюсер Наврўза Бийназова нима сабабдан сериалда охиригача рол ижро этмагани, суратга олиш жараёнларида боши ёрилгани, қайси актёр унга рол ўйнашда ёрдам бергани ва сериалдан кейин кўчада уни таниб қолишгани ҳақида гапирди.

Сериалга қандай қабул қилингани ҳақида

«Ўша пайт жуда катта кастинг бўлган, ‘проба’ қилишга жуда кўп актёрлар келган. Мен ўша гуруҳда муҳаррир эдим. Биринчи касбим бўйича мен рус тили ва адабиёт ўқитувчисиман, журналистикада ва драматургияда ҳам ўқиганман. Хуллас, актриса топишолмаганидан кейин мендан ҳам ‘проба’ беришимни сўрашган. Яна ҳамма қатори беш марта ‘проба’ берганман. Кейин билишим бўйича, Тоҳир Маликнинг ўзи мени шу образда кўра олган.

Устозлар билан ишлашнинг масъулияти жуда катта бўлди. Айниқса, Ёдгор аканинг кириб келиши, гаплашиши, овозлари ҳам бошқача, талаффузлари ҳам бошқача. Улар ким-у, мен кимман, деб ўйлаб қолардим. Менга рол ижро этишда марҳум устоз санъаткор Жамшид ака Зокиров жуда катта ёрдам берган», — дейди актриса.

Ролини охирига етказмаганининг сабаби

«Сериалга менинг ўрнимга Раъно Шодиеванинг келиши жуда муваффақиятли бўлган. Барибир мен Раънодек рол ўйнай олмас эдим. Чунки Раъно профессионал актриса, мен актриса эмасман. Менимча, унинг сериалга келгани жуда яхши бўлди. Сериалдан кетишимнинг сабаби — асосий ишим билан суратга олиш жараёнлари тўғри келмагани. Кейин уйдагилар ҳам сериал эфирга чиққанидан кейин қаршилик қилишган. Бу сериалнинг суратга олинганига 24 йил бўлди, биринчи қисми 1999 йилнинг 15 февралида эфирга чиққан.

Сериалда грим усталари, режиссёрлар алмашган, бунга ҳар хил сабаб бор. Балки бошқалар билан молиявий сабаблар бўлгандир, лекин шахсан менинг кетишимга вақт сабаб бўлган. Гонорар олганман, ҳамма қатори. Мен халқ артисти ёки хизмат кўрсатган артист эмасман, оддий актриса сифатида гонорар олганман.

Бошида ёмон кўп таниб қолишган, бу сериалнинг шунақа шов-шувларга сабаб бўлишига ишонмаганман.  Сериални суратга олиш жараёнида ҳақиқатан ҳам бошим ёрилган. Суратга олиш жараёнида тайёргарлик кўрилаётган вақтда мени ертўлага олиб киришда эшик бош билан уриб очилиши керак бўлган. Ўша пайтда Элчинни, яъни Бекзод аканинг ўрнига дублёр ишлаган эди. Эшикни қўли билан очаётган эди, бироқ мотор деган вақтда билмадим, эсидан чиқиб қолдими, мени бошим билан урди. Кейин бошим ёрилган», — дейди Наврўза Бийназова.

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Ҳиндлар томонидан вайрон қилинган Бобур масжиди, Монреалдаги политехника институтидаги қизларнинг ўлдирилиши ва Москвада портловчи моддалар ортилган вагон ҳалокати...
Дунё
Россия Украинага 70 та ракета билан зарбалар берди, тўрт киши ҳалок бўлди
Маҳаллий
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди