Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Германиядаги элчиси Сергей Нечаев Германия Ташқи ишлар вазирлигига Россия таркибига тўртта ҳудуд киритилгани сабабли чақирилди, дея хабар беради «РБК».

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Элчи вазирликка «зудлик билан» келиши керак, деб ёзилади Германия Ташқи ишлар вазирлигига яқин манбанинг 2 октябрь, якшанба кунги хабарларида.

Россия элчихонаси ва Германия Ташқи ишлар вазирлиги бу вазиятга изоҳ берганича йўқ. Маълумотларга кўра, элчи Владимир Путиннинг босиб олинган ҳудудларни Россия таркибига киритиш тўғрисидаги келишувидан сўнг, дарҳол пчақирилган.

Аввалроқ Россия элчилари Австрия ва Италия Ташқи ишлар вазирликлари томонидан чақирилган эди. 30 сентябрь куни эса Швеция, Нидерландия ва Буюк Британия ҳам худди шундай қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди