Ҳафта бошида АҚШнинг Флорида штатида содир бўлган «Иэн» довули ҳалокатли оқибатларга сабаб бўлмоқда, дея хабар берди «Инсайди Украина».
Флоридада жойлашган қирғоқ бўйидаги Форт Майерс шаҳри сув остида қолди. Фойдаланувчилар фалокат оқибатлари акс этган кадрларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирмоқда.
«Иэн» довули пайтида кўчанинг ўртасида ҳатто акула ҳам кўринган. Ушбу кадр акс этган видео кун давомида Twitter’да 13 миллиондан ортиқ кўрилди.
Изоҳ (0)