• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Беш нафар туман ҳокими ишдан ҳайдалди, Боболов жаримага тортилди: «Дарё»да ҳокимлар учун оғир келган ҳафта дайжести

    Якунланаётган ҳафта ўзбекистонлик амалдорлар учун оғир келди. Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов бошчилигидаги йиғилишда беш нафар ҳокимнинг айби бирма-бир саналди ва лавозимидан олинди. Сўконғичлиги билан жамоатчилик эътиборини тортган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов эса ойлик маошининг 40 фоизи миқдоридаги жарима билан сийланди. «Дарё» ўзбек амалдорлари учун оғир келган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаларини ёдга солишда давом этади.

    Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов раислигидаги йиғилишда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев қарори билан Асака, Фарғона, Пахтаобод, Нуробод ва Андижон туманлари ҳокимлари ишдан олингани маълум қилинди.

    Йиғилишда Сардор Умурзоқов Андижон тумани ҳокимига «Эгамбердиев, жаноби олийлари, селектор йиғилишида айвонда ўтирмаяптиларми?», дея кесатиқ билан мурожаат қилган.

    Ҳамма кўрди. Бутун дунёга шарманда бўлдик. Айвонда ўтириб олиб, масофани сақлашни баҳона қилдингиз, ундай бўлса, нега сектор раҳбарларини ёнингизга ўтқазиб қўйдингиз? Фуқароларга нисбатан ҳурматсизлик, димоғдорлик, кибр-ҳаво. Бу нима деган гап? Бутун жамиятимиз, ижтимоий тармоқда қизғин муҳокама ва эътирозларга сабаб бўлди. Жамоатчилик олдида сиз ўзингизни эмас, Андижон тумани ҳокимлигини эмас, бутун давлат тизимини, бутун президент жамоасини обрўсизлантиришга олиб келдингиз. Шунинг учун ҳурматли президентимиз қарор қабул қилдилар: биринчидан, сиз эгаллаб турган лавозимингиздан бугун озод қилинасиз, иккинчидан, сизнинг бу хатти-ҳаракатингизга ҳуқуқий баҳо берилади», — деди Сардор Умурзоқов.
    Умрзоқов шунингдек, Фарғона тумани ҳокимига мурожаат қилиб «Мўминов, сиз жуда яхши биласиз, алоҳида жиноят иши қўзғатилган. Сизнинг туманингизда тендерсиз ер майдонларини ажратиш бўйича қарорлар чиқарилган. Унумдор бўлган 25 гектардан кўп ер майдонини бириктириш эвазига нималар бўлганини ҳам жуда яхши биласиз», — деган.

    Сардор Умурзоқов ушбу йиғилишда Асака тумани ҳокимини ҳам ишдан олиш, залдан чиқариб юбориш кераклигини таъкидлаб «...жаноб Алихонов. Ер ажратиш масаласида 56 та қарор билан 2 минг 390 гектар ер ноқонуний ажратилган. 2021—2022 йилларда, бир ярим йилнинг ичида ер билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар бўйича 15 та жиноий иш қўзғатилган. Шунинг учун бугун президентимизнинг қарорлари билан сиз ҳам лавозимингиздан озод этиласиз», — деган бўлса, Пахтаобод ҳокими Усмоновга «Сизнинг топшириғингиз билан ‘Ҳар бир оила — тадбиркор‘ дастури доирасида ‘Барлос асали’ фермер хўжалигига чорва ҳайвонлари учун 4 миллиард 800 миллион сўмлик 291 та имтиёзли кредит берилган. Ҳозир қўйлар фуқароларга ҳақиқатан етказиб берилгани ва бошқа ҳолатлар ўрганилмоқда. Алоҳида текшириш бўляпти. Бу ўз йўлига. Бошқа ҳолатлар ҳам бор. Улар далил-исботи билан, расми, аудиоси билан менинг столимда турибди ҳозир. Бугун ҳурматли президентимиз топшириғи билан сиз лавозимингиздан озод этиласиз. Залдан чиқиб кетинг», — деган.

    Мазкур воқеалар фонида Қорқалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Ўринбаев қорақалпоғистонликлар мурожаатини Telegram бот орқали қабул қилишини маълум қилди.

    Мазкур ҳафтада, шунингдек, Қашқадарё вилояти ва Бухорода аёлларнинг ўзини поезд тагига ташлаб, жонига қасд қилиш ҳолати содир бўлди. Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 38 ёшли аёл ва 19 ёшли қиз ўзини поезд тагига ташлаб, ўз жонига қасд қилган бўлса, бухоролик аёл юк поезди тагида қолгани ва вафот этгани маълум қилинди.

    Шунингдек, Фарғона вилоятида ИИБ ходимлари фуқарони дастлаб бўғгани, сўнгра уни тепкилагани кўринган видео тарқалди. Мазкур воқеага муносабат билдирган Ички ишлар ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов ИИБ ходимларининг мазкур ҳаракати суд томонидан оқланганини билдирди. Жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган воқеага қўшимча ахборот берган Фарғона вилояти суди ИИБ ходимлари дастлабки инстанцияда ойлик маошининг 30 фоизи миқдорида жаримага тортилгани, шунингдек, 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш жазосини олганини очиқлади.

    Ўтаётган ҳафтада Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган чақалоқ Самарқанддаги вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига даволанишга юборилгани ва мазкур шифохонда дом-дараксиз йўқолгани хабар қилинди.

    Маълум бўлишича, ота-онаси томонидан яхши ниятларда Асилбек Оллаберганов дея исм берилган чақалоқ 2022 йилнинг 10 май куни Чироқчи туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида дунёга келган.

    «Болам кесарча кесиш йўли билан туғилди. Аҳволи ва соғлиғи яхши эди. Шунга қарамасдан 12 май куни «вакум»да даволаш учун Самарқандга юборилди. Менинг соғлиғим яхши бўлмаганлиги сабаб туғруқхонада қолдим. Болам эса дадаси ва менинг онам ҳамроҳлигида Эъзоза Умарова исмли аёлнинг эгизак фарзандлари билан бирга Самарқанд шаҳрига олиб кетилди. Мен эса Самарқандга 19 май куни етиб бордим. Борсам, қўлимга нотаниш болани тутқазишди. Шунда бу менинг болам эмас, алмашиб қолган, дедим», — деганди мурожаатчи Зиёда Жовлиева.

    Наманган вилоятида 2006 йилда туғилган бола эса ижтимоий тармоқларда машҳурликка эришиш учун поезд йўлидаги электр симёғочга чиқиб суратга тушишга уринганда уни ток урган.

    «Дарё» ўқувчиларига энг шов-шувли воқеаларни улашишда давом этади.

    01.10.2022, 22:51   Изоҳ (0)   35205
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Берлинда «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди

    01.10.2022, 21:35

    Ўзбекистонга энг кўп қайси озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинаётгани айтилди

    01.10.2022, 21:31

    «Устоз», «муаллим», «домла», «профессор» — бу сўзларнинг асл маъноси нима?

    01.10.2022, 21:10

    Жиззахда ҳайдовчи тракторида 14 та тиркама билан ҳаракатланди (видео)

    01.10.2022, 20:08

    Сурхондарёдаги хонадонга 4 бош Бухоро буғуси адашиб кириб қолди (фото)

    01.10.2022, 19:41

    Ўзбекистонда қанча педагог фаолият юритаётгани маълум бўлди

    01.10.2022, 18:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой АҚШнинг рус ва форс нефтидан воз кечиш талабини рад этди

    Дунё | 4 август, 13:37

    Жанубий Корея КХДР чегарасига қаратилган карнайларини олиб ташламоқда

    Дунё | 4 август, 13:25

    Ўзбекистонда давлат органлари ҳудудларидан мавсумий савдо, кафе учун фойдаланиш мумкин бўлади

    Ўзбекистон | 4 август, 13:10

    Мессининг соғлиғи ҳақида маълумот берилди

    Спорт | 4 август, 12:50

    “Тошкентга қайтишдан хурсандман”. Женнифер Лопес кутилаётган концерти, фарзандлари ва ушалмаган орзулари ҳақида

    Мусиқа | 4 август, 12:40

    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битт...

    Реклама | 4 август, 12:00

    Франция фаластинлик талаба сабабли ғазоликларни эвакуация қилишни тўхтатди

    Дунё | 4 август, 12:35

    “Онам вафот этганини Озод Шукуруллоевдан эшитганман”. Индира Мифтаҳова ортиқча вазн билан кураш ва фарзандсизлиги ҳақида

    Маданият | 4 август, 12:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.