Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Британиянинг ICE биржасида Brent маркасидаги нефтнинг ноябрь фьючерслари бир баррели учун 89,6 доллардан сотилмоқда.Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Бугун, 30-сентябр куни фьючерс қийматининг максимал пасайиши баррель учун 87,89 доллар этиб қайд этилди, бу аввалги сессия ёпилишидаги нархдан 0,6 долларга кам.

Brent фьючерслари нархининг босқичма-босқич пасайиши июнь ойи бошидан буён кузатилмоқда, ўшанда у бир баррель учун 116,18 долларни ташкил қилган.

Американинг West Texas Intermediate (WTI) бренди нефти, аксинча, ўртача ўсишни кўрсатмоқда: ҳозир WTI нефть фьючерслари 82,23 доллардан сотилмоқда, бу кечаги умумий кўрсаткичдан 1,18 фоизга юқори.

Худди шундай, Urals нефтининг спот нархи ҳам баррели учун 71,02 долларгача (+1,44 фоиз) ўсиб бормоқда.

Ой бошига нисбатан Brent нархи тахминан 20 фоизга арзонлашди, 5 октябрь куни ОПЕК+ вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади, унинг давомида ишлаб чиқариш квотаси потенциал қисқариши кутилмоқда.

Аввалроқ Россиядан Осиёга нефть экспорти камаймаслиги ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди