Италия Россияда қолишга зарурати бўлмаган фуқароларига зудлик билан у ерни тарк этишни тавсия қилди. Бу ҳақда Италия элчихонасининг баёнотига таяниб, «Известия» хабар берди.
«Халқаро майдонда рўй бераётган сўнгги воқеалар ҳамда Россия билан ҳаво ва автомобиль алоқаларидаги қийинчиликлар ортиб бораётгани муносабати билан Россия Федерациясидаги ватандошларга агар у ерда қолишга зарурат бўлмаса, мамлакатни тарк этишлари тавсия этилади», — дейилади элчихона баёнотида.
27 сентябрь куни АҚШ элчихонаси ўз ватандошларини Россияга бормасликка, у ерда яшаётган ёки саёҳат қилаётган америкаликларни «имконият туғилиши билан» дарҳол чиқиб кетишга чақирди.
АҚШ элчихонаси аниқлик киритишича, идоранинг Америка фуқароларига ёрдам кўрсатиш бўйича имкониятлари жуда чекланган, «шароитлар, шу жумладан, транспорт имкониятлари эса кутилмаганда янада чекланиб қолиши мумкин».
Британия расмийлари ҳам ўз фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирган.
Изоҳ (0)