Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

28 сентябрь куни ЛХР раҳбари Леонид Пасечник Владимир Путинга «Россияга қўшилиш» илтимоси билан мурожаат қилди. Унинг ортидан Херсон ва Запорожье вилоятлари раҳбарлари Владимир Салдо ва Евгений Балицкий эргашди. Шимолий Осетия раҳбари Сергей Меняйло Россиянинг бошқа ҳудудларидан келаётган автомобилларнинг республикага киришини тақиқлади: республиканинг Грузия билан чегарасида сафарбарликдан қочганлар ўнлаб километрлик тирбандлик ҳосил қилган. Киев прокуратураси урушнинг иккинчи кунида Россия гвардиясининг беш нафар жангчиси Гостомелда тинч аҳолининг машиналарига ўқ узганини маълум қилди — Россия Мудофаа вазирлиги бу баёнотга изоҳ бермади. Meduza урушнинг 217-кунига оид асосий фотосуратларни тақдим этди.

Харьковдаги темир йўл станциясига берилган зарба оқибатлари

Украина Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати хабар беришича, Харьков ўт ўчирувчилари бир кунда тўққиз марта ёнғинни ўчиришга чиқган, жумладан, зарбалар оқибатида юзага келган ёнғинлар ўчирилган. Харьковдаги инфратузилма объектларига учта ракета тегди, деб хабар қилади идора.

 

 

Харьковдаги юк темир йўл станциясининг ёнаётган депосида турган украиналик ўт ўчирувчилар.

Харьковдаги юк темир йўл станциясининг ёнаётган депосида турган украиналик ўт ўчирувчилар.
Фото: AFP

Харьковдаги темир йўл станциясида вайроналар орасидан ўтаётган ўт ўчирувчи.

Харьковдаги темир йўл станциясида вайроналар орасидан ўтаётган ўт ўчирувчи.
Фото: AFP

Ишчилар вайроналарни тозаламоқда.

Ишчилар вайроналарни тозаламоқда.
Фото: AFP

Ёнғин ўчирилгандан кейин ивиб қолган ҳужжатлар қуритиш учун поэзд ғилдираклари устига ёйиб қўйилмоқда.

Ёнғин ўчирилгандан кейин ивиб қолган ҳужжатлар қуритиш учун поэзд ғилдираклари устига ёйиб қўйилмоқда.
Фото: AFP

Донецк вилоятининг Николаевка қишлоғидаги вайронагарчилик

28 сентябрь куни эрталаб Россия кучлари Донецк вилоятининг Николаевка қишлоғини ўққа тутди. Украина Давлат Фавқулодда хизмати хабар беришича, ҳужум пайтида бир аёл ҳалок бўлган, мактаб биноси ҳам қисман вайрон қилинган.

Қутқарувчилар ҳужум пайтида ҳалок бўлган аёлнинг жасади топилган жойда вайроналарни тозаламоқда

Қутқарувчилар ҳужум пайтида ҳалок бўлган аёлнинг жасади топилган жойда вайроналарни тозаламоқда
Фото: AP Photo

Николаевкадаги ўққа тутилган мактаб зали.

Николаевкадаги ўққа тутилган мактаб зали.
Фото: AP Photo

Қутқарувчилар ўққа тутиш вақтида ҳалок бўлган аёлнинг жасадини олиб чиқмоқда.

Қутқарувчилар ўққа тутиш вақтида ҳалок бўлган аёлнинг жасадини олиб чиқмоқда.
Фото: AP Photo

Вайрон қилинган мактаб ёнидаги николаевкаликлар.

Вайрон қилинган мактаб ёнидаги николаевкаликлар.
Фото: AP Photo

Херсон вилоятининг озод қилинган қисмидан олинган илк кадрлар

Август ойи охирида Украина Қуролли кучлари Херсон ва Харьков вилоятларида қарши ҳужумга ўтди. Сентябрь ойи ўрталарида Украина жанубидаги фронт чизиғи 12 километр олдинга силжиди, жанубдаги 13 та аҳоли пункти ва 500 квадрат километрдан ортиқ ҳудудлар озод қилинди, дея маълум қилган Украина Қуролли кучлари генерали Дмитрий Марченко.

Сентябрь ойи бошида Украина Қуролли Кучлари томонидан озод қилинган Херсон вилоятининг Високополе посёлкаси кўчасида Украина байроғи.

Сентябрь ойи бошида Украина Қуролли Кучлари томонидан озод қилинган Херсон вилоятининг Високополе посёлкаси кўчасида Украина байроғи.
Фото: AFP

Високополе посёлкаси яқинидаги йўл четида вайрон қилинган автобус.

Високополе посёлкаси яқинидаги йўл четида вайрон қилинган автобус.
Фото: AFP

Високополе яқинидаги далада ишдан чиқарилган рус бронотранспортёри.

Високополе яқинидаги далада ишдан чиқарилган рус бронотранспортёри.
Фото: AFP

Високополеда яшовчи аёл вайрон бўлган уйи ёнида.

Високополеда яшовчи аёл вайрон бўлган уйи ёнида.
Фото: AFP

Високополедаги эски қабристонда пайдо бўлган янги қабрлар.

Високополедаги эски қабристонда пайдо бўлган янги қабрлар.
Фото: AFP

Россия чегарасидаги навбатлар

Россияликлар сафарбарликнинг биринчи куниданоқ қўшни давлатларга ёппасига кетишга уринмоқда. Грузия ва Қозоғистон билан чегарада ўнлаб километр узунликдаги тирбандликлар юзага келган. Финляндия ҳукумати Шенген визасига эга россияликлар учун ҳам чегарани ёпишга тайёрланмоқда. Норвегия билан чегара ҳамон одатдагидек ишламоқда.

Россия—Грузия чегарасидаги «Верхний Ларс» назорат-ўтказиш пунктига олиб борадиган йўлда тирбандлик.

Россия—Грузия чегарасидаги «Верхний Ларс» назорат-ўтказиш пунктига олиб борадиган йўлда тирбандлик.
Фото: «ТАСС»

Россия—Грузия чегарасидаги кўчма озиқ-овқат дўконлари.

Россия—Грузия чегарасидаги кўчма озиқ-овқат дўконлари.
Фото: «ТАСС»

Россияликлар чегарадаги мобил ҳарбий комиссариатда навбат кутмоқда.

Россияликлар чегарадаги мобил ҳарбий комиссариатда навбат кутмоқда.
Фото: «ТАСС»

«Верхний Ларс» назорат-ўтказиш пунктида Россия—Грузия чегарасидан ўтиш учун навбат кутаётган одамлар.

«Верхний Ларс» назорат-ўтказиш пунктида Россия—Грузия чегарасидан ўтиш учун навбат кутаётган одамлар.
Фото: «ТАСС»

Россиядаги сафарбарлик

21 сентябрь куни Владимир Путин «қисман» сафарбарлик бошланганини эълон қилди. Бу вақт ичида минглаб россияликлар ҳарбий комиссариатга чақирув қоғозини олди, улар орасида армияда ҳеч қачон хизмат қилмаган, ҳарбий мутахассисликка эга бўлмаган ва хизматга «мос келмайдиган» Д тоифасидаги эркаклар ҳам бор.

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигит Москвадаги ҳарбий комиссариатда яқинлари билан хайрлашмоқда.

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигит Москвадаги ҳарбий комиссариатда яқинлари билан хайрлашмоқда.
Фото: EPA

Томскда сафарбарликка чақирилганларни кузатиш жараёни.

Томскда сафарбарликка чақирилганларни кузатиш жараёни.
Фото: «Коммерсантъ»

Луганскдаги билбордлар

Фото: Луганскдаги кўча

 

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)