• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Уруш бошланганидан буён Россияда 50 дан ортиқ ҳарбий комиссариат ва бошқа маъмурий бинолар ёқиб юборилган

    Украинада ҳарбий операция старт олиши биланоқ, Россия ҳарбий комиссариатларига ўт қўйиш бошланганди, етти ой ичида ҳарбий комиссариатлар ва маъмурий биноларга 50 дан ортиқ ҳужумлар амалга оширилди. Ёзга келиб, бундай ҳужумлар сони қисқара бошлади — августда бор-йўғи битта ҳолат қайд этилди, майда эса бундай воқеалар 14 тани ташкил қилганди. Аммо сафарбарлик эълон қилингач, ўт қўйишлар сезиларли даражада кўпайди. Медиазона шундай ҳодисалар ҳақида маълумот берди.

    Фото: Telegram / @we_lomonosovs

    Фото: Telegram / @we_lomonosovs

    Ҳарбий комиссариатга ўт қўйилиши билан боғлиқ биринчи ҳолат ҳақида «махсус операция» бошланганидан кейин бир неча кун ўтиб, маълум бўлди. Ўшанда 21 ёшли Кирилл Бутилин Подмосковедаги Луковици шаҳрида ҳарбий комиссариатга «Молотов коктейллари»ни улоқтирганди. 8 март куни Telegram-каналлардан бирида воқеа акс этган видео пайдо бўлганди. Бутилин чақирувчиларнинг шахсий ҳужжатлар тўпламларидан иборат архивни йўқ қилиб, сафарбарликка халал бериш мақсадида ҳарбий комиссариатни ёқиб юборганини маълум қилган. «Синфдошларимни асирга тушганлар орасида ёки ҳалок бўлганлар рўйхатида кўрмайман, деб умид қиламан», — деб ёзган у ўз постида.

    Бутилин ушбу постини эълон қилган куниёқ қўлга олинган. Россиянинг баъзи ОАВлари хабарига кўра, бу вақтгача у Литва ва Беларусь чегарасигача етишга улгурган, у ердан эса Россияга юборилган ва Луковицида полиция бўлинмасига келтирилган. 13 март куни, ИИВ хабарига қараганда, у полиция бўлими биносини ўзбошимчалик билан тарк этган», бироқ кечқуруноқ яна ушланган.

    Дастлаб Бутилинга вандализм ҳақидаги модда бўйича иш очилган, бироқ бу модда тез орада «ўт қўйиш»га ўзгартирилган, кейинроқ эса ишга «терактни амалга ошириш» ҳам қўшилган. Июнь ойида Бутилин террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган. У 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

    «Медиазона» ҳисоб-китобларига кўра, уруш бошланганидан буён Россиянинг қарийб 40 та ҳудудида ҳарбий комиссариатларга ва бошқа давлат муассасаларига 50 дан ортиқ ҳужумлар амалга оширилган. Акцияларнинг кўпчилигидан етган зарар аҳамиятсиз бўлган. Ҳужумлар кўпроқ рамзий маънога эга бўлган — «қаердадир бинонинг фақат деразалари, эшиги ёки деворининг юза қисми ёниб кетган, қаердадир эса мол-мулкка умуман зиён етмаган», — дейилади хабарда.

    Аммо баъзи ҳолларда етказилган зарар катта бўлган. Собиқ қишлоқ ўқитувчиси Иля Фарбер икки кунлик фарқ билан Удмуртиянинг Игра қишлоғида ҳарбий комиссариатга ва чақирув пунктига ўт қўйган. Биринчи ҳолатда Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг хизмат ҳужжатлари ва картотекаси сақланган хона ёниб кетган бўлса, иккинчи ҳолатда ходимларнинг шахсий буюмларидан иборат хона ёнғин ичида қолган.

    Яна иккита йирик ёнғин Посмосковедаги Шелково шаҳрида (маҳаллий ҳарбий комиссариатда иккита кабинет ва архив зарар кўрди) ва Мордовиянинг Зубова Поляна қишлоғида (ёнғин иккита қаватни, шу жумладан, ҳарбий хизматга чақирилувчилар маълумотлари сақланадиган хоналарни қамраб олди) содир бўлди.

    Ҳарбий комиссариатлардан ташқари, маҳаллий маъмуриятлар, полиция, ФХХ ва Росгвардия бинолари ҳам ҳужумлар нишонларига айланди. ФХХ биноларига ҳужумлар Краснодар ва Нижний Новгородда, полиция бўлимларига ҳужумлар эса Москва, Доғистон ва Владивостокда содир бўлди. Комсомолск-Амурда 50 ёшли эркак Росгвардия бўлинмасига ўт қўйишга уринди.

    Май ўрталарида рассом Богдан Зиза Евпатория маъмурияти биносининг олд томонига сариқ ва кўк бўёқларни сепиб юборди, сўнг, тергов версиясига кўра, бинога портловчи аралашма солинган шишани улоқтирди, бироқ у портламади. Рассом қўлга олинган, у тергов изоляторида. Унга нисбатан теракт тайёрлаш ҳақида жиноят иши очилган.

    Таъкидланишича, дастлаб ўт қўйишлар ҳақидаги ишлар «безорилик» ёки «мол-мулкка қасддан зарар етказиш» каби нисбатан енгил моддалар доирасида кўриб чиқилган. Бироқ ёзга яқин ҳуқуқ-тартибот органлари уларни анча оғирроқ жиноятлар деб баҳолай бошлади. Масалан, баҳорда Иванов вилоятида ҳарбий комиссариатга ўт қўйишга уринганлик учун ҳибсга олинган Дмитрий Лямин июль бошида теракт амалга оширишда айбланди.

    Июнь бошида ҳарбий комиссариат биносига ёниб турган латтани улоқтирган владивостоклик 21 ёшли Андрей Алексеев ва июнь ўрталарида ФХХнинг Краснодар бошқармаси биноси яқинида гиламчани ёқиб юборган 46 ёшли Игорь Паскар ҳам терроризмда айбланди. Угличнинг 21 ёшли фуқароси теракт амалга оширишга уринишда айбланди — у ҳарбий комиссариат яқинида «Молотов коктейллари» билан қўлга олинганди.

    Нашр тахмин қилишича, сафарбарлик бошланганидан кейин бундай ишлар янада кўпаяди. 21 сентябрдан кейин содир этилган ўт қўйиш билан боғлиқ 18 та ҳолат туфайли тўрт киши қўлга олинган. Уларга айнан қандай моддалар бўйича айбловлар қўйилиши номаълум. Урушнинг ярим йили ичида ҳарбий комиссариатларга ўт қўйилиши ҳақидаги жиноят ишларининг бирортаси ҳам  судгача бориб етгани йўқ.

    29.09.2022, 15:21   Изоҳ (0)   8245
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия Шимолий Европадаги қўшинларининг 80 фоизини Украинага ўтказган — Foreign Policy

    29.09.2022, 14:53

    КХДР Японияга қарата иккита баллистик ракета учирди

    29.09.2022, 14:37

    Эрон 70 дан ортиқ ракета ва дронлар билан Ироқ ҳудудини бомбардимон қилди

    29.09.2022, 13:44

    Доғистон раҳбари Киевни сафарбарликка қарши намойишларни тайёрлашда айблади

    29.09.2022, 13:29

    Бельгия украиналик ҳарбийларни ўқитишга тайёрлигини билдирди

    29.09.2022, 13:01

    Путин октябрь ўрталарида Остонага ташриф буюриши мумкин

    29.09.2022, 12:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шахматчи Гарри Каспаров давлат тўнтаришини тайёрлашда иштирок этганликда айбланмоқда

    Дунё | 26 июн, 21:20

    Дала ёнғинлари оқибатида йўқ бўлган майдонлар ҳажми қанча гектарга етгани очиқланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 21:10

    Руминиянинг собиқ президентида ўпка саратони аниқланди

    Дунё | 26 июн, 21:00

    Нега биз кинодаги ёвуз қаҳрамонларни ёқтириб қоламиз?

    Лайфстайл | 26 июн, 20:50

    Тошкентда 2 тоннадан ортиқ наркотик модда ёқиб юборилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 20:42

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    Дунё | 26 июн, 20:31

    Францияда кучли момақалдироқ ва бўрон оқибатида икки киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 26 июн, 20:20

    Японияда роботлар ва сунъий интеллект хизмат кўрсатувчи янги технологик дўкон очилди

    Лайфстайл | 26 июн, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.