• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистон Россияга ҳарбий техника юбораётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан мамлакат Мудофаа вазирлиги изоҳ берди

    Қозоғистон Мудофаа вазирлиги, гўёки, Россияга ҳарбий техника юборилаётгани акс этган видео юзасидан изоҳ берди, деб ёзади Tengrinews.

    Фото: «Стопфаке.кз»

    Фото: «Стопфаке.кз»

    Ижтимоий тармоқларда ҳарбий техника колоннаси юриб бораётгани кўрсатилган видеолар тарқалмоқда. Унга ёзилган изоҳда ушбу колонна икки мамлакат президентлари ўртасидаги келишувга кўра, Қозоғистондан Россияга жўнаб кетгани айтилади.

    Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу маълумотни рад этди.

    «Хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу Қозоғистон техникасининг РФга юборилиши эмас», — дея изоҳ берди идора матбуот хизмати.

    Вазирлик маълум қилишича, айни пайтда Қозоғистонда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) қўшма ҳарбий машғулотлари учун техника кўчириб ўтказилмоқда. Ўқув машқлари ҳақидаги ахборот муассасанинг расмий сайтига жойланган бўлиб, унда айтилишича, тадбирлар 26 сентябрдан 8 октябрга қадар Жамбил ва Алмати вилоятларида бўлиб ўтади.

    «Ушбу ҳарбий машғулотларда қатнашиш учун 22—30 сентябрь кунлари мамлакатимизга КХШТга аъзо давлатлар ҳарбий контингентлари кириб келади. Улар турли усулларда — темир йўл, ҳаво транспорти ва ғилдиракли ҳарбий техника ёрдамида ҳаракатланади. Шу муносабат билан фуқаролардан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган мишмишларга ишонмасликни ва фақат расмий ахборот манбаларига таянишни сўраймиз», — дейилган хабарда.

    Аввалроқ Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги республика, гўёки, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) аъзолигидан чиқиши ҳақидаги ахборотни рад этган эди.

    КХШТ нима?

    Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти — айни пайтда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистонни ўз ичига олган Евросиё ҳукуматлараро ҳарбий иттифоқи. Ташкилотни тузиш ҳақидаги шартнома 1992 йил 15 майда имзоланган.

    КХШТ мақсадлари тинчликни, халқаро ва минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, аъзо давлатлар мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини коллектив асосда ҳимоялашдан иборат.

    Қозоғистонда 2 январь куни газ нархи кескин ошиши сабабли оммавий норозилик намойишлари бошланиб, бир неча кундан сўнг улар тартибсизликларга айланди. 4 ва 5 январь кунлари Олмаотада намойишчиларнинг хавфсизлик ходимлари билан тўқнашуви кузатилди. Қозоғистондаги тартибсизликлар фонида мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев КХШТдан тинчликпарвар кучларини юборишни сўради. 6 январдан Қозоғистонга КХШТ ҳарбийларини жўнатиш бошланди.

    11 январь куни Тўқаев мамлакатдаги вазият барқарорлашгани, икки кундан кейин тинчликпарвар кучларни олиб чиқиш бошланиши мумкинлигини маълум қилди. 19 май куни Россия Қозоғистондан тинчликпарвар кучларини олиб чиқишни якунлади.

    Тўқаевнинг сўзларига кўра, КХШТ Қозоғистон учун оғир вазиятда кўмак кўрсатган, уларнинг келиши Олмаотани ҳужумчилардан озод этиш имконини берган. Олмаота ва тўққизта вилоят марказлари уларнинг қўлига ўтиб кетган пайт бўлди, бироқ КХШТ контингенти келиб, Қозоғистоннинг энг йирик шаҳрини ҳужумчилар қўлидан олиб қўйишга ёрдам берди, деганди мамлакат президенти.

    Мавзуга доир: Арманистон чегарадаги вазият туфайли КХШТ машғулотларида иштирок этишдан бош тортди

    29.09.2022, 11:38   Изоҳ (0)   23425
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тўқаев Биринчи президент кунини давлат байрамлари қаторидан чиқариб ташлаш ҳақидаги қонунни имзолади

    29.09.2022, 11:33

    Қирғизистон таълим вазири хорижлик талабалардан пора олаётган вақтда ушланди

    29.09.2022, 10:58

    Тожикистон мудофаа вазири мансабдорларнинг фарзандларини ҳарбий хизматга жалб этишни буюрди

    29.09.2022, 10:48

    Калифорниядаги мактабда уч нафар қуролли шахс отишма содир этди

    29.09.2022, 10:34

    Эрдўғон Путин билан Украина ҳудудларида ўтказилган «референдумлар» масаласини муҳокама қилмоқчи

    29.09.2022, 10:23

    Германия май ойидан буён Украинани разведка маълумотлари билан таъминлаб келмоқда — ОАВ

    29.09.2022, 10:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.