Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Совға танлаш ҳар доим қийин. Қариндош ва яқин дўстлар учун ҳам баъзан нарсалар узоқ вақт қидирилади. Бу борада айниқса, ўқитувчиларга энг нейтрал совғалар тақдим этилади, балки танланган совға оригинал кўриниши мумкин. Лекин бу ўқитувчиларни хафа қилади. AdMe нашри кўпроқ устозларнинг хурсандчилигига эмас, балки ажабланишига сабаб бўладиган ноодатий совғалар ҳақда сўз юритди.

Егулик

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Мевали композициялар кўплаб ўқитувчилар учун фақат ҳайратга сабаб бўладиган совғадир. Гўёки ўқувчиларнинг ота-онаси уларни овқатлантиришга ҳаракат қилаётгандек туйилади. Шунингдек, уларга ширинлик совға қилинса ҳам ёқмайди. Биринчидан, бундай совға жуда кўп берилади. Ўқитувчилар эса шунчаки кўп ширинлик истеъмол қилмаслиги мумкин, чунки бу соғлиқ учун ҳам зарарли. Иккинчидан, байрамлар арафасида муддати ўтиб кетган ширинликлар ҳам дўконларда сотилишини ҳамма яхши билади.

Кундаликлар

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Турли байрамларда ўқитувчиларга энг кўп бериладиган яна бир совға. Кундаликларни тўплашдан фойда йўқ. Одатда одам узоқ вақт давомида битта кундаликдан фойдаланади. Қолганлари шунчаки чанг тўплайди. Шуни ёдда тутиш керакки, ҳамма ҳам кундаликлардан фойдаланмайди, айниқса ҳозир, компьютер ва смартфонлар асрида. Ниҳоят бундай совға оддий кўриниши ва ҳатто бу ўқитувчини хафа қилиши мумкин. Маълум бўлишича, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўқитувчини фақат битта ролда кўради ва уларнинг фикрига кўра, унинг ҳаётда мактаб ишларидан бошқа иши йўқ.

Чой ва қаҳва

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Аксарият ҳолларда бу совға ҳам ўқитувчиларга ёқмаслиги аниқ. Баъзи ўқитувчиларнинг айтишича, чой ва қаҳва оддий, шунчаки берилган совғалардир. Ўқитувчиларга бундай нарсалар тақдим этилганда, совға эгаси устозини яқиндан билиш учун ҳаракат ҳам қилмагани аниқлашади. Қолаверса, ҳар қандай лаззатли чой одамга ёқмаслиги, ҳамма ҳам қаҳва ичмаслиги мумкин.

Ҳайкалчалар

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ҳайкалчалар, албатта, уйни безатиши мумкин. Лекин агар улар сифатсиз ва ёқимсиз дизайнга эга бўлса-чи? Ўқитувчи бундай нарсаларни кўзга ташланадиган жойга чиройли мебель ёки эсда қоларли сувенир сифатида қўймайди. Аксинча, уни шунчаки шкафга яширади. Совға, албатта, унга севимли шогирдларини эслатади, лекин у билан уйни безатишни хоҳламайди.

Косметика

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Косметика ўқитувчига бериш учун жуда нозик совғадир. Мисол учун, қаришга қарши крем — ранжитиш учун жиддий сабаб. Декоратив косметика билан ҳам хато қилиш осон: лаб бўёғининг маркаси ёки ранги ўқитувчига мос келмаслиги мумкин. Бундан ташқари, ўқитувчиларга тез-тез қўл кремлари берилади. Бу жуда нейтрал совға. Аммо кўпчилик бундай ғояга мурожаат қилганлиги сабабли, ўқитувчиларда бундай совғалардан бир қанчаси тўпланиб қолади ва уларнинг барчасидан фойдаланишга вақти етмайди.

Гигиена воситалари

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ҳар қандай гигиэна воситалари, хоҳ у гел, шампунь ёки ундан ҳам кўпроқ дезодорантлар, она ёки опа-сингил каби жуда яқин одамларга берилиши мумкин. Ўқитувчига бундай нарсаларни тақдим этиш эса одобсизликка йўйилади. Бундан ташқари, қаришга қарши кремда бўлгани каби, улар бундай совғадан хафа бўлиши мумкин: гўё ўқитувчига кўпроқ гигиенага эътибор қаратишга ишора қилинаётгандек.

Идишлар тўплами

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ўрта ва кекса ёшдаги ўқитувчиларнинг сўзларига кўра, ишлаган йиллар давомида улар совға сифатида шунчалик кўп идишлар тўпламини олишганки, уларни қўйиш учун ҳатто жой топилмайди. Турли хил тўпламлардаги стакан ва ликопчалар ўқитувчиларни унчалик ҳам хурсанд қилмайди. Ёш ўқитувчилар ҳам бундай совғадан мамнун эмас. Қоидага кўра, чинни идишлар одатда эски моделда бўлгани учун ҳам фойдаланишмайди.

Заргарлик буюмлари

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Жуда қиммат совғалар ўқитувчини ноқулай аҳволга солиб қўйиши мумкин. Бундан сўнг ўқитувчи эндиликда ота-она ва ўқувчилар олдида қарздор эканини ҳис қилади. Бундан ташқари, заргарлик буюмларини танлаш ҳам дидга боғлиқ.

Атир

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ўқитувчига атир бериш ҳам яхши фикр эмас. Биринчидан, инсоннинг дидини тахмин қилиб бўлмайди, агар у, албатта, энг яхши дўст ёки яқин қариндош бўлмаса. Иккинчидан, ҳамма одамлар атирдан фойдаланмайди, баъзиларда эса унга аллергия бўлиши мумкин. Учинчидан, ўқитувчининг бундай совғани нотўғри тушуниш хавфи бор: атир ўқитувчидаги ҳидга ишора қилинганга ўхшайди.

Юмшоқ ўйинчоқлар

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ўйинчоқ ёқимли совға бўлиши мумкин, фақат бола ёки севиб қолган жуфтликлар учун. Бироқ катта ёшли аёл ёки эркакка бундай совға бериш унчалик ҳам тўғри эмас. Бундай совға ўқитувчига фойда келтирмайди. Энг яхши ҳолатда, агар болалари кичик бўлса, уларга беради.

Гардероб буюмлари

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Бу каби совғларни яқин инсонларга бериш мумкин. Ўқитувчи учун эса бундай совға танлашда ранг, услуб ва ўлчам борасида хато қилишингиз шубҳасиз. Худди шу нарса пойабзал учун ҳам амал қилади.

Ўқитувчиларга қандай совғалар ёқади?

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Одамлар уларни яхшироқ билиб, севимли машғулотларига тегишли нарсаларни беришга ҳаракат қилса, бу улар учун чинакам хурсандчиликдир.

Масалан, уларга техник қурилмаларни тақдим этиш мумкин: флешка, диск, паурбенк ва бошқалар. Ахир бугуни кунда ўқитувчилар ҳам ноутбук ва телефонда кўп вақт сарфлайди.

Шунингдек, дўконларга сертификатлар, маданий тадбирларга чипталар, онлайн хизматларга обуна бўлиш ҳам мазкур касб эгаларига ёқади. Қолаверса, ўқитувчи учун энг яхши совға ўқувчининг ижодий ишлари бўлиши мумкин, масалан, видео тайёрлаш, қўшиқ куйлаш ёки шеър ёзиш каби.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди