Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германияда сентябрь ойида инфляция сезиларли даражада тезлашди ва йиллик ҳисобда рекорд даражадаги 10 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Германия Федерал статистика бошқармасига таяниб, Bloomberg хабар берди.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Унга кўра, сентябрь ойида истеъмол нархлари 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга ошади.

Август ойида Германияда инфляция йиллик ҳисобда 7,9 фоизга етди. Август ойи билан солиштирганда, сентябр ойида истеъмол нархлари 1,9 фоизга ошади, — дейилади бошқарма маълумотларида.

Шу билан бирга, Федерал статистика бошқармаси инфляцияга сезиларли таъсир кўрсатган энергия нархлари Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин кўтарилганини таъкидлади.

Масалан, 2022 йил сентябрь ойида энергия нархи ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 43,9 фоизга ошган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам 18,7 фоизга ошди. Бунга коронавирус пандемияси натижасида узилган етказиб бериш занжирлари таъсири қўшилади. Сентябрь учун якуний инфляция маълумотлари 13 октябрда эълон қилинади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Дунё
Лукашенко «кучсиз Mercedes» туфайли ЕОИИ саммитига пиёда келди (видео)