Фарғона, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрида пул эвзига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Р. икки нафар фуқарони гўёки «С.Р.» МЧЖ ёрдамида 9 600 доллар эвазига қўшни Тожикистондаги университетнинг 1-курсини таъмомлагани ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб бериш орқали Тошкент шаҳридаги ОТМларнинг бирига 2-курсига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 5 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Абу Али ибн Сино номидаги Жиззах жамоат саломатлиги техникуми директори ўринбосари Ж.Т., фуқаро Ш.ни ушбу техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тошлоқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, 2-Марғилон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ёшлар етакчиси Р.Х. ва талаба М.К. фуқаро I.ни танишлари ёрдамида ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 450 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)