Наманганда ижтимой тармоқда машҳур бўлишни кўзлаган 9-синф ўқувчиси ток уришидан жароҳат олди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 19 сентябрь куни соат 19:05 ларда Наманган тумани «Миришкор» маҳалласи ҳудудидан ўтган ўтувчи Тўрақўрғон—Раустон бекатлари оралиғида юз берган. 2006 йилда туғилган бола ижтимоий тармоқдаги кузатувчилари сонини ошириш ва машурликка эришиш мақсадида поезд йўлида ўрнатилган электр симёғочга чиқиб суратга тушмоқчи бўлганида 27 500 волт кучланишдаги электр токи урган.
Оқибатда жароҳат олган бола туман тез тиббий ёрдам бўлимининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифокорнинг сўзларига кўра, бола реанимация бўлимига ётқизилганда шок ҳолатида бўлган. Кўрсатилган тиббий ёрдамлардан сўнг шок ҳолатидан чиқарилган. Айни пайтда унинг аҳволи стабил бўлиб, режали муолажаларни олмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)