Роберто Манчини қўл остидаги Италия Миллатлар Лигасининг 6-турида Венгрияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, плей-оффга йўл олди.
Италиялик мутахассис «скуадра азурра» мураббийлигида 55-ўйинида 34-ғалабани қайд этди. Манчини ушбу кўрсаткич бўйича Арриго Саккига етиб олди (53 та ўйинда) ва терма жамоа тарихидаги энг кўп ғалаба қозонган мураббийлар ичида 3-ўринни бўлишиб турибди.
Рекорд Витторио Поцсога тегишли (95 ўйинда 63 та ғалаба), иккинчи ўриндан эса Энсо Беарзот (88 ўйинда 40 та ғалаба) жой эгаллаган.
Манчини 2018 йилдан буён Италия терма жамоасини бошқариб келмоқда. Мураббий қўл остида терма жамоа Евро—2020 да ғалаба қозонди, бироқ ЖЧ—2022 йўлланмасига эга чиқа олмади.
Изоҳ (0)