Лионель Месси Аргентинанинг Ямайкага қарши ўйинида иштирок этмаслиги мумкин.
TyC Sports нашрининг ёзишича, ҳужумчида шамоллаш аломатлари кузатилмоқда.
Аргентина терма жамоаси мураббийлар штаби 35 ёшли футболчининг ҳолатини кузатади ва шундан сўнг у Ямайкага қарши ўйинда майдонга тушиш ё тушмаслигини ҳал қилади.
Агар Месси асосий дақиқалардан майдонга туша олмаса, унинг ўрнини «Манчестер Сити» ҳужумчиси Хулиан Альварес эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрь куни Аргентина терма жамоаси Гондурасга қарши ўртоқлик ўйинида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган, учрашувда Лео дубль қайд этганди. Ямайкага қарши ўйинда 28 сентябрь куни Тошкент вақти билан 05:00 да бошланади.
Изоҳ (0)