Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия зарурат юзага келса ва мамлакат мавжудлигига нисбатан хавф туғилса, ядро қуролини қўллаш ҳуқуқига эга, деб ёзди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўз Telegram-каналида.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Агар бу зарур бўлса, Россия ядро қуролидан фойдаланишга ҳақли. Олдиндан белгилаб қўйилган ҳолатларда. Ядровий тийиб туриш соҳасидаги давлат сиёсати асосларига қатъий риоя қилган ҳолда», — деди у.

Ядро қуролини қўллаш ҳақидаги қарор Россия ёки унинг иттифоқдошларига худди шундай ёки оддий қурол-яроғ ёрдамида ҳужум қилинган тақдирда, мамлакатнинг мавжудлиги хавф остида бўлган пайтда қабул қилиниши мумкин, деб ёзди собиқ президент ва собиқ бош вазир.

«Бундан ташқари, бизга душманларча муносабатда бўлган қўшниларимизда ядро қуроли пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун ҳамма нарса қиламиз. Масалан, бугунги кунда НАТО мамлакатлари томонидан бевосита бошқарилаётган нацистлар Украинасида», — деди Медведев.

Унинг тахмин қилишича, Россия томонидан «энг даҳшатли қурол» қўлланилган тақдирда, НАТО вазиятга аралашмайди, чунки, унинг фикрича, альянс учун Вашингтон, Лондон, Брюсселнинг хавфсизлиги «ҳеч кимга керак бўлмаган, ҳалокат ёқасидаги Украина»дан кўра анча муҳимроқдир.

Киевга замонавий қурол-яроғ етказиб берилишини Медведев Россияга нисбатан «нафрат» васвасасига учраган Ғарб мамлакатлари учун «шунчаки бизнес» деб атади. «Шунинг учун ҳам — ушбу низода ҳар қандай қуролнинг қўлланилишини индамай қабул қилади», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Путин Россия ўз ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун қўл остидаги барча воситаларни ишга солишга тайёрлигини билдирганди. «Бу қуруқ таҳдид эмас», — деганди у ўз мурожаатида.

Аввалроқ АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Оқ уй Россияни ушбу турдаги қуролдан фойдаланиш ҳалокатли оқибатлари ҳақида огоҳлантирганини айтганди. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен эса CBS телеканалига берган интервьюсида АҚШ маъмурияти Россия томонидан ядро қуроли қўлланилган тақдирда амалга ошириладиган ҳаракатлар режасини тузиб қўйганини маълум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...