Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Вазирлар Маҳкамасининг «Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ва маълумотлар ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Норма.

Қарор билан «Электрон ҳукумат» тизимининг рақамли маълумотлар платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Платформа орқали тижорат ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар давлат идоралари маълумотлар базаларидаги маълумотлардан пулли асосда фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Низом асосий қоидалари:

  • ушбу платформага уланиш хавфсиз VPN тармоғи орқали амалга оширилади;
  • платформага уланиш учун савдо корхоналари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар АКТ вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази»га сўров юборади;
  • платформага уланиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганда марказ ва фойдаланувчи ўртасида шартнома тузилади;
  • фойдаланувчи қизиқтирган маълумотни тегишли сўровларни юбориш орқали олади, ҳар бир сўров учун БҲМ 0,1 фоизидан 2 фоизигача миқдорда тўлов амалга оширилади;
  • платформа орқали фойдаланувчилар ўз маълумотларини шартнома асосида бошқа фойдаланувчиларга тақдим этиши мумкин.
Қарор билан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тартиби тўғрисидаги низом (платформа давлат органларининг идоралараро ҳамкорлиги учун мўлжалланган), давлат хизматлари кўрсатилгани учун тўланган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими фойдаланувчилари ўзаро ҳамкорликда ишлаши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳужжат 20 сентябрдан бошлаб кучга кирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди