Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон элчихонаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон маҳсулотларини Хитой бозорига олиб кириш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлигига таяниб, EastFruit хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Хитой халқ республикаси раисининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Хитой Божхона бош бошқармаси ўртасида Ўзбекистондан ловия ва қовун қоқи экспорти учун фитосанитария талаблари тўғрисидаги баённомалар имзоланди.

Имзоланган протоколлар Хитойга экспорт ҳажмини оширишда янги имкониятларни пайдо қилмоқда. 

Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган барча маҳсулотлар санитария-гигиена меъёрлари, фитосанитария қоидалари ва баённомаларда кўрсатилган талабларга жавоб бериши керак.

Ўзбекистонлик фермерлар ўз маҳсулотларини Хитой бозорига экспорт қилишни ташкил этиш учун Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига мурожаат қилишлари мумкин, у қабул қилинган протоколларга мувофиқ, Хитой талабларига кўра етказиб берувчилар рўйхатини шакллантиради.

Аввалроқ Хитойга 17 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, жумладан, гилос, мош, сархил қовун, кунжут кабиларни экспорт қилишга рухсат олинган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...
Маҳаллий
Нукусдаги тартибсизликлар оқибатида етказилган зарар миқдори маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда оилавий боғчалар 50 нафаргача бола олиши мумкин бўлади