Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида анъанавий «Атлас байрами» фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров УНЕСCЎнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашувда «Атлас байрами» бешинчи миллий матолар фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳақида фикрлашган.

Таъкидланишича, 20—22 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган фестивалнинг тантанали очилиш маросимида Марғилон шаҳрига Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши томонидан Ҳунармандлар шаҳри мақоми берилганини тасдиқловчи махсус сертификат топширилади.

Фестивальда Марғилон ипакчилиги ва миллий маҳсулотларни кенг тарғиб этиш, миллий матолардан фойдаланган ҳолда либослар дизайнини яратиш ва анъанавий ҳунармандчиликни ривожлантириш, атлас ва адрасларга безак бериш, ипак матоларга нақш ва гуллар босиш, ўтган асрларда юртимизда машҳур бўлган газламалар тарихини ўрганиш масалаларига эътибор қаратилади.

Ёш ҳунармандлар учун таниқли усталар иштирокида анъанавий каштадўзлик, табиий бўяш, либослар дизайни бўйича маҳорат сабоқлари ташкил этилиши кўзда тутилган.

Байрамда амалий санъат буюмлари ярмаркаси, фольклор ансамбллари, халқ ижрочиларининг дастурлари, концертлар, дорбозлар ва қўғирчоқ театрлари томошалари ҳам намойиш этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди